Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг эволюцияси ва самарадорлиги


Download 198.17 Kb.
bet3/8
Sana02.06.2024
Hajmi198.17 Kb.
#1836679
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг эволюцияси ва самарадорлиги

Авиакомпания тизими. Авиаташиш тармоғида «Бошқарувнинг таҳлилий ахборот тизими» деб номланган қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидан фойдаланилади. У American Airlines томонидан яратилган, аммо бошқа компаниялар, самолёт ишлаб чиқарувчилар ва ассоциациялар, таҳлилчилар томонидан ҳам фойдаланилади. Бу тизим транспортдан фойдаланиш чоғида тўпланган маълумотларни таҳлил этиш, юк оқимини баҳолаш жадвалини статистик таҳлил этиш орқали кўпинча қарорларни қўллаб-қувватлайди. Масалан, у компаниялар улуши, тушуми ва рентабеллик бўйича авиабозорлар учун башоратлаш (прогноз қилиш) имконини беради. Мазкур тизим шу тарзда авиакопаниялар раҳбариятларига чипталар нархи, таранспортга бўлган талаб ва ҳоказо масалалар юзасидан қарор қабул қилишга кўмаклашади.
Географик ахборот тизими – бу қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи тизимнинг махсус категорияси бўлиб, компьютер графикасини географик маълумотлар базаси ҳамда тизимнинг бошқа вазифалари билан интеграллаш имконини ва одамларни географик жиҳатдан тақсимлашга оид қарорлар қабул қилишда кўмаклашувчи ҳариталар ва шунга ўхшаш объектларни тузиш ҳамда кўрсатиш имкониятини яратади. Мисол учун, у жиноятчиликка тегишли географик ҳаритани тузиш ва полиция кучини тўғри тақсимлашга катта ёрдам беради. Шунингдек ундан урбанизация даражасини, ўрмончилик санъатини, темир йўл бизнесини ўрганишда фойдаланилади.
Қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи тизим даражалари. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимини таснифлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • ҳал этиладиган бошқарув вазифаларининг тузилиши;

  • қарор қабул қилиниши керак бўлган иқтисодий объект бошқарувининг иерархия даражаси;

  • ҳал этиладиган вазифанинг у ёки бу соҳадаги бизнесга тегишлилиги;

  • фойдаланиладиган ахборот технологияси тури.

Ҳал этиладиган вазифаларнинг мураккаблиги ва қўлланилиш соҳасига боғлиқ ҳолда қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимининг учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Download 198.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling