Автоматлаштирилган тизимнинг ўзига хос афзалликлари мавжуд. Аввало, ташкилотда юз бераётган барча нарсани ахборот майдонида акс эттириш имконияти мавжуд. Барча иқтисодий омиллар ва ресурслар ягона ахборот шаклида, маълумотлар кўринишида иштирок этади. Бу ҳол қарор қабул қилиш жараёнини ахборот технологияси сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Турли технологияларга эга тизимлар 3.3-жадвалда келтирилган.
3.3-жадвал
Турли технологияларга эга тизимлар
Анъанавий (қоғоз) тизим
|
Ахборот технологияларига асосланган тизим
|
Шикоятлар қоғоз файлларда сақланади
|
Шикоятлар компьютернинг маълу-мотлар базасида
|
Жадвалларни тузиш ва таҳлил қилиш қўлда бажарилади
|
Жадвалларни тузиш ва таҳлил этиш ШКдаги матн муҳаррири орқали амалга оширилади
|
Ҳар ойлик натижа тегишли персоналга жўнатилади
|
Ҳар ойда персонал E-mail бўйича натижаларни қабул қилади
|
Жавоблар қоғоздаги маълумот-ларни излаш чоғида қидириб топилади
|
Жавоблар компьютер маълумотлар базаларидан мослашувчан қидирув чоғида излаб топилади
|
Архивларда узоқ вақт сақлаш
|
Компьютер дискида узоқ вақт сақлаш
|
Шундай қилиб, автоматлаштирилган ахборот тизими бутун ташкилот жамоа фаолиятининг мақсадга йўналтирилган ахборот муҳити, корпоратив ахборот тизими ҳам бўлиши мумкин.
Ҳозирда замонавий кўринишдаги бундай тизим иқтисодий объектларда мураккаб вазифаларни ҳал қила оладиган, ягона ахборот тизимига интеграллашган, универсал ва ихтисослашган турли мутахассислар, турли аппарат-дастурий платформа мажмуини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |