Автомобиль йўллар тўғрисдаги


-модда. Хўжалик автомобиль йўллари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/27
Sana01.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1315418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
1-мавзу

11-модда. Хўжалик автомобиль йўллари 
Хўжалик автомобиль йўллари давлат ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг 
мулкидир. Технологик мақсадларга хизмат қиладиган йўллар, шохобча, хизмат, патруль ва 
бошқа шунга ўхшаш автомобиль йўллари хўжалик автомобиль йўллари жумласига киради. 
 
 
12-модда. Автомобиль йўлларининг тоифалари 
Автомобиль йўллари техник вазифасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
тоифаларга бўлинади. 
 
 


13-модда. Автомобиль йўлларини молиялаштириш 
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштириш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари, 
шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга 
оширилади. 
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштиришга ажратилган 
маблағлар белгиланган мақсадга эга бўлади ва тегишли автомобиль йўлларини таъмирлаш, 
сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилмайди 
ёки сарфланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль 
йўлларини, 
шаҳарларнинг, 
шаҳар 
посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини молиялаштириш маҳаллий 
бюджет 
маблағлари, 
шунингдек қонун ҳужжатларида 
тақиқланмаган 
бошқа 
маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. 
14-модда. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш 
Автомобиль 
йўлларини 
лойиҳалаш, қуриш 
ва 
реконструкция қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар 
томонидан амалга оширилади. 
Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ишлаб чиқилган 
шаҳарсозлик ҳужжатлари қонун ҳужжатларида 
белгиланган 
тартибда 
давлат 
экспертизасидан ўтказилиши керак. 
Агар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган 
автомобиль йўли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, 
махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уни қайта қуриш ҳақида 
ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабулқилишга ҳақли. 
Ажратилган минтақада муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва мавжудларини 
реконструкция қилиш лойиҳалари автомобиль йўли қайси юридик ва жисмоний шахслар 
ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан келишиб олиниши керак. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling