Автомобиль йўллар тўғрисдаги


Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/27
Sana01.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1315418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
1-мавзу

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар - йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган 
ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда 
рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар; 
Ажратилган минтақа - автомобиль йўли, унинг тегишли конструктив элементлари ва 
муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган 
бинолар, иншоотларни жойлаштириш, иҳота ва манзарали дарахтзорлар барпо этиш учун 
доимий фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ер 
участкаси; 
Йўл бўйи минтақаси - ажратилган минтақага туташган, чегараларида аҳоли 
хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан 
фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси; 


Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари - қишлоқ жойлардан ўтадиган ва 
хўжаликларни ўзаро боғлайдиган автомобиль йўллари. 
Хўжаликлараро қишлоқавтомобиль йўллари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида 
назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади. 
4-модда. Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви 
Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси, автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган (бундан буён матнда 
махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назоратқилиш давлат инспекцияси 
ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. 
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автомобиль йўллари 
соҳасидаги ваколатлари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
автомобиль йўллари соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди; 
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
автомобиль йўллари соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради; 
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 
рўйхатини тасдиқлайди; 
автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат 
назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling