Автомобиль йўллар тўғрисдаги


-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/27
Sana01.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1315418
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
1-мавзу

18-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари 
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар: 
ҳаракат хавфсизлигини ва автомобиль йўлларини сақлашни таъминлай 
оладиган ҳолатдаги транспорт воситаларидан фойдаланишлари; 
ажратилган минтақани ифлослантирмасликлари; 
автомобиль йўлларининг шикастланиш ҳолларига йўл қўймасликлари шарт. 
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бошқа 
мажбуриятлар ҳам 
бўлиши 
мумкин. 
19-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги 
Автомобиль йўлининг элементлари шикастланишига йўл қўйган автомобиль йўлларидан 
фойдаланувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда кўрсатилган 
элементларнинг ва уларни тиклаш ишлари қийматининг ўрнини қоплайди. 
 
20-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби 
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли 
орган томонидан белгиланади. 
Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль 
йўлларидан, 
шаҳарларнинг, 
шаҳар 
посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби 
махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
томонидан белгиланади. 


Хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби мазкур автомобиль 
йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний 
шахслар томонидан белгиланади. 
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган нормалардан 
ортиқ бўлмаган транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ҳамда механизмларнинг 
ўтишига рухсат берилади. 
21-модда. Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ 
бўлмаган ҳолларда фойдаланиш 
Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда 
фойдаланиш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, 
ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. 
Агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобиль йўллари қайси 
юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан 
келишмасдан туриб: 
ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари, 
пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва жойлаштиришга
спорт мусобақалари ва жамоатчилик тадбирлари ўтказишга; 
ажратилган минтақа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга; 
каналлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, қувурлар, темир йўллар ҳамда бошқа 
коммуникацияларнинг автомобиль йўлларини кесиб ўтишига; 
туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўллар қуришга; 
кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун 
дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштиришга; 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling