Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дамба шпоровидная
- Дебит (расход) воды
- Долина речная
- Живое сечение
- Зона подтопленная
- Зона эрозии
Дамба грушевидная - нок шаклидаги тўғон - режада нок ша- клига эга бўлган, боши қайирдаги кўтармага туташган тўғон.
Дамба прямолинейная - тўғри чизиқли тўғон - кўприк ости- даги оқимни тиргакка нисбатан камайтирадиган, уни ювилишдан ҳимоя қиладиган, тўғри чизиқ шаклидаги оқимни йўналтирувчи дам- ба. Дамба шпоровидная - тақасимон тўғон - боши оқим бўйича юқорига анчагина чиқарилган, остки томондан кичик эгриликдаги қисқа участкаларга эга, эгри чизиқли тўғон.Кўприк ўқига нисбатан жойлашиш ҳолатига кўра қуйидаги тўғон фарқланади: юқори ва қуйи тўғонлар. Қуйи тўғонлар тўғри чизиқли ёки озгина қияликка эга ва, одатда, юқори тўғонлардан икки баравар қисқа бўлади. Дебит (расход) воды - сув (сарфи) дебити - вақт бирлиги ичида табиий булоқ, бурғуланган қудуқ ёки оддий қудуқ берадиган сув миқдори. Деформация русловая природная - табиий ҳолдаги ўзаннинг ўзгариши - кўприкли ўтиш қурилиши билан боғлиқ бўлмаган, дарё ўзанининг табиий ҳолдаги қайта тузилиши. Долина речная - дарё водийси - ландшафтдаги дарё оқадиган чуқурлик; тектоник деформациялар ва ўрмончилар фаолияти натижасида, шунингдек узлуксиз оқувчи сувлар таъсирида аста-секин шаклланадиган ер юзасининг нисбатан тор жойдаги чуқурлашуви. У ўзан ва қайирдан ташкил топган. Живое сечение - жонли кесим - дарё оқими ёки сув оқими- нинг умумий йўналишга перпендикуляр бўлган кўндаланг кесими. Зона аккумуляции наносов - оқизиндилар тўпланган саҳн - дарё водийсининг пастки қисмидаги оқизиндилар ётқизиқларининг саҳни; ўзан оқими тезлигининг пасайиши ва бўйлама қиялигининг камайиши натижасида сув сатҳи ва чуқурлиги баландлигининг қай- тарилиб ошиши билан биргаликда ўзанни шакллантирувчи чўкинди қисмларининг мунтазам келиб тушиши. Зона подтопленная - сув босган саҳн - кўприкли ўтишдан юқорида жойлашган, сиқиб келган сув босган саҳн. Зона транзита - транзит минтақа - ўзанни шакллантирувчи чўкиндиларнинг оқизиндилари билан бўйлама балансланадиган, ўза- ни барқарор ўртача кенглик ва чуқурликда бўлган текисликдаги да- рёнинг ўртача оқимдаги саҳни. Зона эрозии - емирилиш минтақаси - юқори оқим тезлиги натижасида маҳаллий жинсли ўзанда сув сатҳи ва чуқурлиги баланд- лиги қайтарилиб ошиши билан биргаликда қайтарилувчи кесими юз берадиган тоғ дарёсининг юқори қисмидаги минтақаси. Излучина - дарё бурилиши - режада табиий ўзан шаклланиши жараёни боришида ўз кўринишини ўзгартирадиган меандрли дарё- ларнинг тўғри чизиқли, ҳалқа кўринишли участкаси. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling