Автомобиль йўллари


Коэффициент вариации гидрологических величин


Download 0.7 Mb.
bet121/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Коэффициент вариации гидрологических величин - гидро- логик катталикларнинг узвийлик коэффициенти - барча максимал сув сарфлари ёки сув сатҳларининг уларнинг ўртача қийматидан олинган ўртача квадратик оғиши ва бир қатор йиллардаги тошқин- ларнинг ўзгарувчанлигини тавсифловчи ўртача қийматига нисбати.
Коэффициент вариации расходов - сув сарфи вариация ко- эффициенти - максимал сарфлар бир қатор қийматларининг ўзгарув- чанлигини характерлайдиган ва хронологик қатордаги максимал сарфларнинг ўртача квадрати четга оғишларининг уларнинг ўртача қийматига нисбати билан тенг бўлган ўлчамсиз коэффициент.
Коэффициент размыва - ювилиш коэффициенти - сув сарфи даврида ўзан тупроғининг ювилишидан сўнг кўприк остидаги оқим кўндаланг кесими юзаси (кўприк ости кесими)нинг ювилишгача бўлган кесим юзасига нисбати.
Коэффициент размыва предельный - чегаравий ювилиш ко- эффициенти - кўприк ости ўзани чуқурлигининг чегаравий ўсишига мос бўлган коэффициент, унинг ортиши таянч пойдеворларининг рухсат этилмаган даражада очилиб қолишига олиб келади ёки уларни иқтисодий жиҳатдан асосланмаган чуқурликка жойлаштиришни та- лаб этади.
Коэффициент скорости - тезлик коэффициенти - кичик сув ўтказувчи иншоотга кириш босимининг нобудгарчилигини тав- сифлайдиган коэффициент. Кириш каллакчасининг шаклига боғлиқ.
Коэффициент стока - оқим коэффициенти - оқим ҳажмининг сув йиғувчи майдонга ёққан ёғин ҳажмига нисбати.
Коэффициент формы русла - ўзан шакли коэффициенти - ба- ланд сувларда ҳисобий сатҳ шароитидаги ўзанларда максимал чуқур- ликларнинг ўртача чуқурликларга нисбати.
Коэффициент шероховатости - ғадир-будирлик коэффициен- ти - сув оқимининг морфометрик хусусиятлари, тупроқлар таркиби, дарё тубининг тузилиши, ўсимликларнинг мавжудлиги ва бошқалар- га боғлиқ равишда ўзаннинг сув оқимлари оқишига қаршилик кўрса- тиш тавсифи.
Кривая вероятности расходов - сув сарфларининг эҳтимол- лик эгриси - ҳисоботларнинг ишлаб чиқариш натижалари бўйича қу- рилган, дарёдаги сув сарфининг тезлиги бўйича тақсимланиш эгриси. Кривая Пирсона III типа - Пирсоннинг III турдаги эгриси - ҳисобий сув сарфларини аниқлаш учун қўлланиладиган биноминал
эгри.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling