Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet130/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Грунт пылеватый - чангсимон тупроқ - унинг хусусиятига жиддий таъсир кўрсатадиган миқдордаги чангли зарралардан ташкил топган қумли ёки тупроқли грунт. «Чангсимон» атамаси тупроқнинг асосий номига қўшимча сифатида қўлланилади.
Грунтовая смесь оптимальная - тупроқнинг энг мақбул қоришмаси - ўзининг катта зичлиги ва маълум миқдорда қум, чанг ва гил заррачаларига эга бўлган табиий тупроқ ёки унинг махсус тайёрланган аралашмасига айтилади.
Грунтоведение дорожное - йўл тупроқшунослиги - тупроқларнинг келиб чиқиши, таркиби, тузилиши ва хусусиятларини уларнинг йўл қурилишида қўлланилиши нуқтаи назаридан ўрганувчи муҳандислик геологияси тармоғи.
Грунтовые частицы - тупроқ заррачалари - элементар тупроқ заррачаларининг йириклигига қараб қуйидагиларга бўлинади: қумли
- заррачалари 0,05-2 мм; чанглик – заррачалари 0,002-0,05 ва гиллик - заррачалари 0,002 мм дан кичик бўлган.
Грунтовые агрегаты - тупроқли агрегатлар - майда тупроқ заррачаларининг коагуляция натижасида ўзаро бирлашган, ўлчамлари 1 мм дан 10 мм гача бўлган доначаларга айтилади.
Грунты вечномерзлые - абадий музли тупроқлар - табиий ўрни кўп (уч ва ундан ортиқ) йиллар давомида узлуксиз (эримасдан) музлик ҳолати шароитида жойлашган тупроқлар.
Глинистые грунты - гилли тупроқлар - майда дисперсли, боғланган тупроқлар бўлиб, таркибида 25% дан ортиқ гилли заррачаларнинг пластиклик сони 27 дан ортиқ. Таркибидаги қумли заррачаларнинг миқдорига ҳамда пластиклик сонига қараб бу тупроқлар қуйидаги учта гуруҳга бўлинадилар: қум тупроқлар, қумоқ тупроқлар ва гиллар.
Грунты дисперсные - дисперсли тупроқлар - хусусиятлари зарралилик ва доналилик ўртасидаги боғлиқлик билан белгиланадиган, алоҳида зарралар ва доналардан ташкил топган тупроқлар.
Грунты засоленные - шўрхоқ тупроқлар - таркибида 0,3% дан кўп енгил эрувчан тузлар бўлган тупроқларга айтилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling