Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
Методы физико-химические улучшения грунтов - тупроқлар хусусиятини яхшилашнинг физик-кимёвий усули - тупроқнинг коллоид-гилли қисмига ва унинг шағал, чақиқ тош билан аралашмаларига термик ишлов бериш, тузлар билан мустаҳкамлаш, гидрофоблаш ва боғловчи материаллар билан мустаҳкамлаш воситасида таъсир кўрсатишга асосланган усул.
Пески - қумлар - ҳар хил бўлакланувчан тоғ жинсларининг катталиги 5 мм гача бўлган маҳсулоти. Плывуны - қуюқ оқава - сувга тўйинган ва юмшаб суюлиб силжиш қобилиятига эга бўлган қум ва қумдор тупроқ. Почва - тупроқ - ер пўстининг ўсимликлар ўсадиган унумдор, устки юмшоқ қисми. Тупроқ биосфера, атмосфера ва литосферанинг ўзаро таъсиридан шаклланади. Унинг таркиби ҳар хил минерал, органик моддалардан иборат бўлади. Сапропель - сапропель - кўллардаги органик минерал ётқизиқлар, балчиқ лойи деб ҳам айтилади. Солонцы - шўртоблар - дашт текисликларидаги, таркибида натрий бўлган тупроқлар. Улар катта ёпишқоқлик, пластиклик ва кўпчиш хусусиятига эга. Солончаки - шўрхок - шўр тупроқлар бўлиб, сувда эрийдиган тузларнинг устки қатламидаги миқдори 1% ва ундан ортиқ. Степень засоленности грунта - тупроқнинг шурхоқлик даражаси - енгил ва ўртача аралашмали тузлар таркибининг мутлақ қуруқ тупроқ массасига нисбатан фоизи. Суглинки - қумоқ тупроқлар - пластиклик сони 7-17 гача бўлган гилли тупроқлар. Қум доналарининг тузилишига қараб қуйидаги турларга бўлинади: пластиклик сони 7-12 гача бўлган, 40% дан кўп қум доналаридан тузилган енгил; пластиклик сони 7-12 гача бўлган, 40% дан кам доналаридан тузилган енгил чангли; пластиклик сони 12-17 гача, қум доналари 40% дан кўп бўлган оғир; пластиклик сони 12-17 гача, қум доналари 40% дан кам бўлган оғир чангли. Шунингдек қумоқ тупроқларнинг 20-25% 2 мм дан йирик, сувда силлиқланган доналардан тузилган шағалли ва 20-25% 2 мм дан йирик, ўткир қиррали сувда силлиқланмаган доналардан тузилган чақиқ тошли турлари ажратилади. Супеси - қумдор тупроқлар - пластиклик сони 1-7 гача бўлган гилли тупроқлар. Қум доналарининг тузилишига кўра қумлоқ тупроқлар бўлинади: 50% дан кўп 2...0,25 мм ўлчамдаги қум доналардан тузилган енгил қумлоқ тупроқлар; 50% дан кўп қумли доналардан тузилган енгил йирик; 20-50% гача қумли доналардан ташкил топган оғир чангли. Шунингдек, қумлоқ тупроқларнинг 20- 50% 2 мм дан йирик сувда силлиқланган доналардан тузилган шағалли ва 20-50% 2 мм дан йирик, ўткир қиррали сувда силлиқланмаган доналардан тузилган чақиқ тошли турлари фарқланади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling