Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet132/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Грунты просадочные - чўкувчан тупроқлар - ташқи оғирликлар ёки ўз массасининг сув билан намланиши таъсирида чўкадиган тупроқлар.
Грунты пучинистые - кўпчийдиган тупроқлар - нисбий музли кўпчиши 1% дан ошадиган тупроқларнинг умумий номи.
Грунты скальные (массивные) - қоя тоғ жинсли (йирик) тупроқлар - табиий шароитда яхлит масса ёки ғовакли қатлам кўринишида ўрнашган ва ярим фабрикатларни олиш учун қайта ишлашга юбориладиган қаттиқ донадор боғламли тоғ жинслари (метаморфик, чўкинди, вулқонли).
Грунт слабые - заиф тупроқлар - табиий ўрнида ками билан 0,075 Мпа силжиш мустаҳкамлигига (айлантирувчи кесиш асбобида синаш шароитида) ёки 0,25 МПа оғирликда 50 мм/м дан кўп чўкиш модулига эга бўлган боғламли тупроқлар; уларни мустаҳкамлаш ёки алмаштириш талаб қилинади.
Грунты техногенные - техноген тупроқлар - инсонларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти натижасида хусусуяти ўзгарган ва аралашган табиий тупроқлар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида таркиби, тузилиши, текстураси тубдан ўзгаришга учраган табиий минерал ёки органик хом ашёларнинг қаттиқ чиқиндилари.
Грунты укрепленные - мустаҳкамланган тупроқлар - завод- да ёки дала шароитида махсус мосламаларда ёки йўлда тупроқлар- нинг боғловчилар билан аралаштириб мустаҳкамланган ҳолатига айтилади. Боғловчилар органик (битум, дегет, эмульсия, сланец) ёки минерал (портландцемент, оҳак, цемент кукуни ва бошқалар) ҳамда уларнинг аралашмаси (комплекс) бўлиши мумкин. Мустаҳкамланган тупроқ йўл ва аэродром қурилишида қоплама ва асос сифатида кенг ишлатилади.
Дерн - чим - кўп йиллик ўсимликлар илдизлари билан боғланган тупроқнинг қатлами. Чим йўл, кўприк ва аэродром қурилишида очиқ юзаларни мустаҳкмлашда ишлатилади.
Кир - битумлашган тупроқ - асосан, нефтнинг тупроққа шимилиб, оксидланишидан ҳосил бўлади. Бунда оксидланган нефть маҳсулотларининг хусусиятлари битумга яқинлашади.
Классификация грунтов дорожная - йўл тупроқлари таснифи - тупроқларнинг таркибидаги гиллар, ганжлар ва қумлар миқдорига, ҳамда пластиклик сонига қараб номлар бўйича ажратилиши.
Лёссы - соғ тупроқлар - бир хил таркибли, чангли-гилли 50 % чанг заррачалари таркибида енгил ва ўрта эрувчан тузлар ва карбонатли кальций бўлади. Кам намланганда тик қиялик ҳолатида туриши мумкин. Кўп намланганда чўкади, намлик ошганида эса қуюқ оқава ҳолатига ўтади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling