Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet147/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Туфы вулканические - вулқонли туфлар - вулқон отилишининг мустаҳкамланган маҳсулотлари(вулқон қумлари, куллари, вулқон бомбалари ва б.) сифатида намоён бўладиган пирокристалл тоғ жинслари. Физик-механик хусусиятлари ва тузилиши бўйича фарқланади. Оширилган эрувчан кремнеземдан тузилган липорит таркибли тош кўринишдаги туфлар - цементга гидравлик қўшимча сифатида ишлатиладиган трасслар бирмунча қимматбаҳо ҳисобланади. Уларнинг юмшоқ тупроқли турлари пуццолан деб аталади.
Флюсы - флюслар - юқори даражада мустаҳкам карбонат жинсларнинг майда кўринишидаги домна ишлаб чиқаришининг чиқиндилари. IV-V тоифали йўлларда йўл тўшамалари, қатламлари қурилиши учун минерал материаллар сифатида яроқли.
Хрящ - кемирчак - табиий чақиқ тош кўринишидаги тоғ жинсларининг шамол таъсиридаги нураши маҳсулоти.
Шашка - шашка - кўприклар ва қияликларни мустаҳкамлаш учун тош ёки шлакдан муайян ўлчамда(12 дан 25 см гача) майдаланган материал.
Шашка мозаиковая - қурама(мозаик) шашка - механик усул билан қўпол тарзда 8-10 см ўлчамда майдаланган, куб шаклига яқинлашган, қурама кўприкларни мустаҳкамлаш учун қўлланиладиган тош бўлаги.
Шлаки - куюндилар (тошқоллар) - металлургия, кимё корхоналари ҳамда ёнилғи мосламаларининг тошсимон иккиламчи маҳсулотлари ёки чиқиндилари. Куюндилар ҳар хил минерал материалларни юқори ҳароратда қайта ишлашда, қаттиқ ёқилғиларни (тошкўмир, торф, сланец) ёқишда ҳосил бўлиб, таркиби ҳар хил қумлик бирикмалардан иборат. Куюндилар йўл қурилишида ва таъмирлашда минерал хом ашё сифатида ишлатилади.
Шлаки металлургические - металлургия шлаклари - қора ва рангли металлургияда чўянни вагранкада эритиш, чўяннинг пўлатга айланиши жараёнида рудадан металлни эритиб олиш ва б.ш.к. ларда олинадиган қўшимча маҳсулот ва чиқиндилар. Турли печларда чўяндан пўлатни эритиб олиш жараёнида олинадиган шлаклар пўлат қуёйилмалар деб, рангли металл рудаларни (мисли, никелли ва б.) эритишда олинадигани рангли металл қуйилмалари деб аталади. Шлаклар қуйидагича фарқланади: бессемерли (конверторли) - бессемер конверторларда пўлатни эритишда олинадиган қўшимча маҳсулот, пўлат қуйилмали шлак тури; вагранка печларда чўянни қайта эритишда олинадиган вагранка ағдаргичли; домнали - домна печида чўянни эритишда олинадиган қўшимча маҳсулот; мартенли - мартен печида пўлатни эритишда олинадиган қўшимча маҳсулот - пўлат қуйиш шлаки тури; қумоқланган - ўзини 6 мм гача ўлчамдаги шишали тузилманинг ғовак доналари сифатида намоён қиладиган ва оловли-суюқ шлакларни бассейнда сув, буғ ёки сиқилган ҳаво билан тез совутишда олинадиган майда донали материаллар; домна қумоқлангани - чўянни эритишда уни тез совутиш усули билан олинадиган силикатли ва алюмин силикатли эритмалар, оширилган кимёвий фаолликка эга.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling