Песок активированный - фаоллаштирилган қум - қум заррачаларининг битум билан яхши ёпишиши учун унинг юзасига сирт фаол моддалар билан махсус ишлов бериш асосида олинади.
Песок дробленный (искусственный песок) - майдаланган қум (сунъий қум) - махсус парчалагич-майдалагич жиҳозлардан фойдаланиб, тошлоқ тоғ жинслари ва шағаллардан тайёрланадиган, 5 мм гача йирикликдаги қум доналари. Йўл қурилиши ишларида парчаланган қумларнинг йириклигига кўра йирик ва ўртача турлари ишлатилади: нурамаган отқинди ва метаморфик тоғ жинсларидан - “800” дан кам бўлмаган маркаларда, чўкиндилардан - “400” дан кам бўлмаган маркалардан олинади.
Песок из отсевов дробления - майдалаш чиқитларидан эланган қум - чақиқ тошларни ишлаб чиқаришда янчилган тоғ жинсларини элашда ҳамда қора ва рангли металларни, қазиб олинадиган нометалл ва бошқа саноат тармоқлари рудаларини бойитишда олинадиган, 5 мм гача йирикликдаги донадор ноорганик сочилувчан материал.
Песок формовочный горелый (земля формовочная) - қолиплашда куйган қум (қолипланган ер) - физик-механик хусусиятлари бўйича қумлоқ тупроқларга яқин бўлган,
машинасозлик саноатининг қуймачилик жараёни чиқиндилари. Қумли қолипда қуйиш усули қўлланилиши натижасида ҳосил бўлади. Кўпроқ кварцли қум, бетонит (10%), карбонатли қўшимча(5%) дан ташкил топган.
Песок фракционированный - сараланган қумлар - яхшиланган донадор таркиб билан табиий ҳолатда таъминланадиган, йириклиги бўйича 4 навга: ўртача, майда, жуда майда ва чанглиларга бўлинадиган қумлар.
Песчаники - қумтошлар - кўпроқ табиий цемент билан боғланган, бирмунча зич бўлган кварцдан иборат минералларнинг майда доналаридан ташкил топган, парчаланган, мустаҳкамланган чўкинди тоғ жислари.
Песчано-гравийная смесь - қум-шағал аралашмаси - қум- шағал массасини қайта ишлаш ва бойитиш маҳсулоти сифатида олинадиган ва техник талабларга жавоб берадиган, муайян донадор таркибдаги йўл қурилиш материали; кўпроқ улуши 20...50% шағал доналари бўлган табиий қум. Қум-шағал аралашмалари қуйидагилар билан характерланади: шағал ва қум доналари таркибининг аралашмалиги, шағал доналарининг бирмунча йириклиги, шағал ва қум баҳолари учун қабул қилинган кўрсаткичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |