Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet142/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Магнезиты - магнезитлар - магнезий минералидан ташкил топган чўкинди тоғ жинслари. Оҳактошга қараганда уларнинг зичлиги юқори, бироқ табиатда улар кам учрайди. Оловга чидамли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хом ашё, яширин кристалли турлари эса - минерал боғловчиларни (каучук магнезий) ва улар асосидаги маҳсулотларни тайёрлаш учун хом ашё ҳисобланади.
Мергели - мергеллар - карбонат ангидрид кальций (50…80%), баъзан карбонат ангидрид магний, гилли ва қумли
тупроқлар (20…50%) аралашмасидан ташкил топган, турли хил рангдаги, оҳактошдан гилга айланаётган тоғ жинслари. Салбий ҳарорат ва сув таъсирида бузилади.
Мел - бўр - микроскопик чиғаноқлардан бўш цементланган, асосан карбонат ангидритли кальций билан оз миқдордаги қум ва лойдан таркиб топган, тупроқ тузилмали чўкма зоо-генли тоғ жинси. Минеральные материалы (заполнители) - минерал материаллар (тўлдирувчилар) - йўл тўшамаси ва иншоотларни қуриш учун қўлланиладиган турли хилдаги табиий (чақиқ тош, шағал ва б.), сунъий (шлак, керамзит ва б.) тош ва тош шаклдаги
материаллар ва ярим фабрикатларнинг умумий номи.
Мраморы - мармарлар - асосан ўзаро такомиллашувчи кристалл кальцийдан ташкил топган, метаморфик тўлиқ кристалли, зич тоғ жинслари. Мустаҳкамлик чегараси 100-120 МПа дан
иборат. Ишловга яхши берилади: арраланади, силлиқланади, пардозланади; тажовузкор сувлар, шамол таъсирида нурашга қаршилик кўрсатиши заиф. Ранглар уйғунлиги ва табиий тузилиши хилма-хиллиги туфайли ички пардозлаш ишларида аъло даражадаги материал ҳисобланади.
Опоки - опокалар - 97% кремний кислота, аморф кремнозем (опал) ва камроқ миқдорда бошқа аралашмалар - кварц, гилли моддалар, кальций, органик моддалар ва б. лардан таркиб топган тошлоқ жинс. Ҳам типик, ҳам қумтошга ва мергелга ўтувчи бир неча хил турлари мавжуд. Энг кўп тарқалгани - 86…88% гача кремний кислотадан, кулранг, оч кулранг ва сариқ рангли, паст мустаҳкамликка эга кремний опокалар; ундан кейин 90…94% кремний кислотадан иборат бўлган бирмунча мустаҳкам кремнийга ўхшаш; асосан бироз миқдорда гилли заррачалар ва сочилган майда кварц доналари, глауконит ва мусковитдан ташкил топган опакадан иборат бўлган қумли опокалар кам учрайди.Йўл қурилишида кам, фақат IV ва V тоифадаги йўллардагина қўлланилади.
Опал - опал - аморф тузилмалари ҳамда сув, кремий гидрат оксиди таркиби бўйича беқарор таркибга эга минерал. Бетондаги реакцияга қодир минерал бўлиб, йўл материаллари таркибида чекланган бўлиши керак. Йўл қопламаларини маркалаш учун махсус қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling