Автомобиль йўллари


Плиты бордюрные (бортовые)


Download 0.7 Mb.
bet145/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Плиты бордюрные (бортовые) - ҳошия плиталари - йўлнинг автомобиль қатнов қисмини йўл чети, йўлакча ёки ўсимлик ва дарахтлар ўсадиган қисмидан ажратиб турувчи махсус плиталар. Ҳошия плиталари тоғ жинсларини арралаш ёки ёриб олиб, уларга керакли ўлчамлар ва ишловлар берилиши билан тайёрланади. Шунингдек ҳошия плиталари цементбетон қоришмаларини қолипларга қуйиш йўли билан ҳам тайёрланиши мумкин.
Порошок минеральный активированный - фаоллаштирилган минерал кукун - оҳак-тош ва даломитларни майдалашда олинадиган, ҳамда уларни майдалаш вақтида ишлов бериладиган материал. Унинг юзаларини юзасини гидрофоблаш мақсадида БНД 200/300, БНД 130/200, БНД 90/130, БНД 60/90, ёки БНД 40/60 маркали битумнинг оз миқдордан ва ПАВ ва битумнинг 1:1 нисбатидаги юзаки фаол моддадан иборат фаоллаштирилган аралашма (минерал кукун массасига нисбатдан 1,5 дан 2,5% гача миқдорда) киритилади.
Порода пустая сланцевая - сланецли бўш жинс - сланецга ишлов бериладиган қатрон (деготь) заводларида сланецни саралашда олинадиган чиқинди материал. Йўл асосларнинг қўшимча қатламлари учун ишлатилиши мумкин.
Порошок минеральный - минера кукун - 0,071 мм ли дан кичик зарралардан иборат (камида 75%), механик тарзда майдаланган минерал материал. Битумнинг иссиқлик ва сувга чидамлилигини ошириш, минерал скелет зичлигини кўпайтириш ҳамда асфальт ва қатронбетоннинг механик мустаҳкамлигини, шунингдек ҳароратга чидамлилигини ошириш мақсадида асфальт ва қатронбетон аралашмаси таркибига қўшилади.
Порфиры - порфирлар - ишқорли дала шпати, заҳарли плагиоклаз, кварц, биотит ва кам миқдордаги ялтироқ мугузларнинг порфирли ажратилган тоғ жинслари умумий номи.
Ракушечники (известняки ракушечные) - чиғаноқлар (оҳактош чиғаноқлар) - турли шакл ва ўлчамлардан иборат бўлган, оҳактош ёки мергелли цемент билан мустаҳкамланган, чўкинди зооген (органик тузилмали) тоғ жинслари. Материал сифатида ғоваклиги ва яхши зичланмаганлиги билан тавсифланади. Йўл қурилишида чиғаноқлар қум ўрнида қўлланилиши мумкин.
Сиениты - сиенитлар - дала шпати (50-70%) ва қора тусли минераллар (ялтироқ мугуз, биотит)дан ташкил топган, чуқурликда жойлашган, отқинди бир текис кристалл тоғ жинслари. 65% гача SiO2 дан ташкил топган. Мустаҳкамлик чегараси сиқилиш шароитида 150-
180 МПа дан иборат. Гранитларга қараганда яхшироқ қайта ишланади ва сайқалланади. Гранитлардан кам учрайдики, бу уларнинг қурилиш материали сифатидаги аҳамиятини пасайтиради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling