Автомобиль йўллари


Классификация грунтов по трудности разработки


Download 0.7 Mb.
bet203/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Классификация грунтов по трудности разработки - тупроқнинг қайта ишлаш қийинлигига кўра таснифи - тупроқнинг механизация воситалари билан қайта ишлаш қийинлигига кўра гуруҳларга бўлиниши. Тупроқ ер қазиш машиналари билан ишланганда 1-4 гуруҳларга, гидромеханизация усули билан ишланганда 1-6 гуруҳларга ҳамда бурғулаш-портлатиш усули билан ишланганда 5-10 гуруҳларга бўлинади.
Комиссия приемочная - қабул қилиб олиш комиссияси - буюртмачи томонидан, тугатилган объектни фойдаланиш учун қабул қилиб оладиган, ўрнатилган тартибда иш юритадиган давлат комиссияси. Тугатилган объект бўйича пудратчи томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш комиссиясига тақдим этиш учун буюртмачи томонидан ишчи комиссияси белгиланади.
Комплект дорожных машин - йўл машиналари мажмуии - асосий ишларни бажарувчи етакчи ва бошқа ёрдамчи машиналар таркибидан иборат бўлган йўл машиналари жамламаси. Улар биргаликда йўл ва кўприк иншоотларида ишларни тўлиқ бажаришни
таъминлайди. 1 км га 1000м3 ҳисобий иш ҳажми белгиланган. Технологик имкониятлар ва етакчи машинанинг ишлаб чиқариш самарадорлигига кўра, энг кам харажат ва кўп мажмуидаги машиналардан умумий фойдаланиш тавсия этилади.
Комплект технологического оборудования - технологик жиҳозлар комплекти - автоматлаштирилган бошқарувга эга бўлган агрегатлар гурухи бўлиб, йўл машиналари заводларида ишлаб чиқарилади, ишларни ташкил этиш режасига мувофиқ танланади. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш операцияларининг тугалланишини таъминлайди ва корхоналар учун жиҳоз ҳисобланади. (АБЗ, ЦБЗ ва бошқалар учун).
Контроль производственный - ишлаб чиқариш назорати - бажарилган ва тугатилган йўл ишларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги сифатини, лойиҳа ва ишлаб чиқаришдаги техник талабларга мувофиқлигини текшириш ва назорат қилиш. Қурилиш ишларида раҳбарлик қилаётган техник ходим томонидан амалга оширилади. (Бош муҳандис, иш юритувчи, уста, отряд бошлиғи ва ҳоказо).
Контроль качества - сифат назорати - сифат кўрсаткичларининг мослигини кўриш, операция ва қабул қилиб олиш назорати. Бунда лойиҳадаги геометрик, технологик ва бошқа кўрсаткичлар қурилишда ҳосил бўлган кўрсаткичлар билан давлат стандартлари, техник ҳолатлар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари каби ҳужжатлар орқали солиштириб текширилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling