Гидросмесь (пульпа) - гидроаралашма - гидродинамик усулда иш олиб борилганда ҳосил бўладиган майдаланган тупроқ ёки тоғ жинси (суспензия) нинг сув билан аралашмаси.
Гидротранспортирование - гидротранспорт ишлари - йўл пойи кўтармаси, дамба қурилишида гидроаралашмани сувнинг ўзанлари, лотоклар (босимсиз) ёки насослар билан қувурларда (босимли) кўчириш.
Гидрофобизация грунта - тупроқни гидрофоблаш - (тупроқнинг сув юқтирмаслиги) - тупроқнинг сув таъсирига чидамлилигини ошириш учун, унга механик-физик хоссаларини яхшиловчи моддалар билан ишлов бериш (“Тупроқларни мустаҳкамлаш” бўлимига қаранг).
Госнадзор - давлат назорати - давлат инспекциялари ва бошқа назорат-текширув масалалари бўйича ташкилотларнинг қурилишлар устидан махсус низомларга мувофиқ олиб борадиган назорати.
График календарный - календар жадвал - барча ишларнинг тўлиқ рўйхатини, уларни бажариш тартиби ва кетма-кетлигини, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро алоқалар хусусиятини аниқлайди.
График почасовой - соатбай жадвал - бир босқичда ишлайдиган машиналарнинг ўзаро алоқаларини ва ихтисослаштирилган оқимнинг турли босқичларида улардан фойдаланиш хусусиятларини аниқлайди.
График производственный - ишлаб чиқариш жадвали - ишлаб чиқариш корхонасида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг календар режаси ёки автомобиль йўли ва кўприк қурилишида йўл, кўприк, қувур ва шу каби иншоотлар қисмларини қуриб
битказиш режаси.
График работ - ишлар жадвали - йўл қурилиш ишларининг маълум меъёрий кўрсаткичлар асосида ташкил этилиши, ресурсларни олиш муддатлари, объектдаги барча ишлар кетма-кетлиги, суръати ва битказилиши муддатларини белгиловчи ҳужжат.
График сетевой - тармоқ жадвали - йўл қурилиш ишларини ташкил этишнинг дастлабки хужжати бўлган ҳисобий параметрли тармоқ модели. У мунтазам ва тез-тез ўзгарувчи тузатмалар графигига эга бўлган автомобиль йўли қурилишининг чизиқли технологик оқим хусусиятларини ҳисобга олади. Унинг қисмлари - ишлар, ҳодисалар, кутиш, йўл. У алоҳида ишларнинг бажарилиш муддатини аниқлайди ва ишлар орасидаги мантиқий боғлиқликни яққол кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |