Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet207/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Непрерывность производства - ишлаб чиқариш узлуксизлиги
- материаллар етказиб бериш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ёки йўл қурилишида бажариладиган кетма-кет жараёнларнинг узлуксизлиги ва тўхтаб қолмаслиги кўрсаткичи.
Нормы выработки машин - машиналарнинг ишлаб чиқариш меъёрлари - маълум тур ва ўлчамли битта рўйхатдаги машинанинг йиллик директив ишлаб чиқариш меъёрлари бўлиб, давлат қурилиш қўмитаси томонидан қурилишнинг ҳар кайси тармоғи учун машиналардан фойдаланишнинг вақт бўйича ҳисоби ва ҳақиқий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида белгиланади.
Обработка грунтов - тупроққа ишлов бериш - берилган тупроқни қўйилган вазифага мувофиқ келаоладиган даражада ўзгартиришга йўналтирилган жараён.
Обработка литыми эмульсионно-минеральными смесями - қуйма эмульсион-минерал материаллар билан ишлов бериш - тайёрланган қопламага катион битум эмульсияси ёки 12 мм гача қалинликдаги пастанинг суюқ эмульсион минерал аралашмасини жойлаштириш усули билан емирилиш қатламини ёки ҳимоя қатламини қуриш.
Обработка поверхностная - юзага ишлов бериш - емирилувчи қатлам ёки мукамаллашган ва ўтувчи турдаги қатламларнинг энг юзадаги қатлами ёки асфальтбетон қопламаларининг, асосан қумли аралашма юзасида ғадир-будир юзали қатлам ҳосил қилувчи технологик жараён. Бунда қатлам юзасига органик боғловчи материаллар қуйилиб, майда, мустаҳкам 5,10...20 мм ўлчамли тош материаллар (майда чақиқ тош, майда шағал) сепилади, автогудронатор ва тош тарқатувчи машиналарда бажарилиб, ғалтак машиналарда зичланади.
Обработка шламом - шламли ишлов бериш - асос юзасига битумли шлам (тоғ жинси кукуни) тарқатиш йўли билан енгиллаштирилган йўл қопламасини ётқазиш усули.
Обрубка кромок - йўл четини кесиш - технологик жараён бўлиб, ётқазилаётган асфальтбетон қатламларининг яхши бирлашиши учун иш олдидан ёки ишлар орасидаги танаффусдан сўнг бажарилади.
Общая трудоемкость строительства - қурилишнинг умумий меҳнат сиғими - қурилиш-монтаж ишлари ва қўшимча-ёрдамчи ишлаб чиқариш бўйича меҳнат харажатлари йиғиндиси.
Объезд - айланиб ўтиш йўли - қурилаётган йўл ёки қайта қурилаётган объект (кўприк, қувурлар, бетон ётқизиш, боғловчи қўйиш ва ҳоказо)лар атрофидаги ҳаракат қатновини ўтказиш учун вақтинчалик автомобиль йўли. Йиғма плиталар, тош, шағал кабилардан қурилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling