Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet210/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Период подготовительный - тайёргарлик даври - йўл қурилишидаги давр бўлиб, унда йўл ишларини бошлаб олиш ва ишларни тугатишни таъминлаш учун техник, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳатдан тайёргарлик ишлари бажарилади.
Период строительства - қурилиш даврлари - бу шундай вақт бўлаклари бўлиб, унда аниқ иш турлари бажарилади ва қурилиш давомийлиги мобайнида баъзи қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсатади. Тайёрлов, асосий ва якунловчи даврлар фарқланади.
Плакировка (плакирование работы) - ўсимлик қатламини ётқазиш - унча баланд бўлмаган кўтарма ва ўймаларда ёнбағирга ўт уруғлари сепишдан олдин ўсимлик қатламини (оддий ҳолларда 5-8 см, қум ва шўрхок тупроқларда 15-20 см) ётқизиш; йўл пойи ёнбағрига ювилиш ва емирилишдан сақлаш мақсадида чим бостириш.
Планировка (планировочные работы) - текислаш ишлари - қурилиш ҳудудининг релъефини текислаб, равон қурилиш майдонини ҳосил қилиш ва кўприк, йўл қурилиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишлаб чиқариш жараёни, ер ишлари бошлангунга қадар йўл учун ажратилган минтақада ер юзасини, ҳар бир иш кўламида тўкилган йўл пойи тупроғининг юзасини ҳамда ҳар бир йўл тўшамаси қатламларининг юзасини текислаш; йўл ёқаси, ён
бағри ва ариқлар туби юзасининг равонлиги бўйича сўнгги пардозлаш ишлари.
Плинтовка - плинтовка - йирик харсанг тошларни автомобилларда ташишни қулайлаштириш учун машиналарда ишлов бериш, бўлакларга бўлиш.
Подготовка основания - асосни тайёрлаш - қоплама ётқизишдан олдин бажариладиган, сўнгги зичлаш, текислаш ва асос юзасини планировка қилиш жараёни. Ўлчов назорат асбоблари (нивелир, кўп таянчли рейка ва бошқалар) ёрдамида текширилади.
Подгрунтовка - боғловчи қатлам - йўл тўшамаси тузилмасидаги остки қатлам (асос) юзасига ёки копламанинг пастки қатлам юзасига юқори қатламлар билан ёки ўзаро бир-бири билан яхши жипслашиши учун суюқ боғловчи материаллар (битум эмульсиялари, суюқ ёки суюлтирилган битум, цитрон) қўйиш.
Подрядчик генеральный - бош (генерал) пудратчи - Шартнома аъзоси бўлиб, тасдиқланган давлат режаси ва юқори ташкилотлар топшириғи асосида объект қурилиши ишларини бажарувчи қурилиш-монтаж ташкилоти. Шартномадаги барча ишларнинг вақтида бажарилиши ва тасдиқланган лойиҳа, смета, ишчи лойиҳаларга мувофиқлиги учун буюртмачи олдида жавобгар ҳисобланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling