Показатель качества базовый - базавий сифат кўрсаткичлари - мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бошланғич бирлиги намуналари бўйича сифатни солиштириб баҳолаш орқали белгиланган маҳсулот сифатининг кўрсаткичи. Бирламчи, комплекс ва интеграл сифат кўрсаткичлари мавжуд.
Полигон железобетонных изделий - темирбетон буюмлари полигони - трест ёки қурилиш бошқармасининг ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, кўприк, қувур, чизиқли иншоотлар, йўл жиҳозларининг бетон ва темирбетон қисмларини тайёрлаш учун ихтисослашган бўлади. Йил давомида ишлашга мўлжалланган.
Поток комплексный - комплекс оқим - йўл қурилиши ташкилотининг умумий ташкилий таркибига кирувчи ихтисослашган оқим йиғиндиси. Бевосита йўлнинг ўзида қурилиш-монтаж ишларини бажарадиган оқимлардан ташқари, тайёрлов ишлари, жумладан, йўл қурилиши материаллари ва ярим фабрикатларни тайёрлаш, транспорт ишлари, йўл қурилиши машиналарига техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи бўлинмаларни ҳам ўз ичига олади.
Поток специализированный - ихтисослашган оқим - алоҳида иш турларини бажариш учун йўл қурилиши ишларини ташкил
этишдаги комплекс оқимнинг бир бўлаги. Бир текис ва нотекис (баъзида ер ишлари ҳажмининг объект узунлиги бўйича бир хил эмаслиги сабабли) турлари мавжуд.
Поток частный - алоҳида оқим - йўл қурилиш ишларини ташкил этишда алоҳида иш турларини бажариш учун ихтисослаштирилган оқим қисми. Ритмик ва норитмик (баъзан мажбурий, мас., объект узунлиги бўйлаб ер ишлари ҳажмини ўзгартиришда) оқимлар фарқланади.
Поточный метод - оқим усули - йўл қурилиш-монтаж ишларини олиб боришнинг бир текис ва узлуксиз усули бўлиб, ихтисослашган комплекс - механизациялашган бўлинмалар, отрядлар, колонналар, бригадалар ёрдамида олиб борилади. Бу бўлинмалар қатъий иш режаси ва тезлигига мувофиқ, қурилаётган йўл ўқи йўналиши бўйича, бирин-кетин, узлуксиз ҳаракатланиб, ўзидан кейин тайёр йўл бўлагини қолдиради.
Правила технические - техник қоидалар - йўл қурилиш технологияси ва уни ташкил этиш бўйича меъёр ва талабларни бажариш йиғиндиси; ишларни олиб бориш бўйича кўрсатмаларга ўхшаган ҳужжат бўлиб, қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўлимларини ривожлантириш мақсадида тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |