Пульпа - «Гидроаралашмага» қаранг.
Путь критический - кескин (критик) йўл - тармоқ жадвалидаги бошланғич ва охирги (якунловчи) ишлар орасидаги энг кўп давомийлик йўли. Унинг давомийлиги қўйилган мақсадга эришиш мудатини, яъни қурилиш муддатини кўрсатади.
Работа в сетевом графике - тармоқ жадвалидаги иш - вақт ва ресурслар сарфини талаб этадиган бирор бир ишлаб чиқариш жараёни. (йўл пойи, йўл тўшамаси қатламларини қуриш ва ҳоказо).
Работы бульдозерные - бульдозер ишлари - механизациялашган тупроқ ва текислаш ишлари бўлиб, булдозерлар ёрдамида тупроқни ишлаш ва силжитиш, тупроқни қатламлаб текислаш ва режалаш, паст кўтармаларни қуриш ҳамда йўл бўйидаги карьерлар юзасини очиш каби ишлар бажарилади.
Работы грейдерные - грейдер ишлари - тиркама грейдер, автогрейдер ва грейдер элеваторлар ёрдамида бажариладиган ноль белгили жойлардаги механизациялашгаи тупроқ ишлари, йўл пойи, тупроқ йўллари қурилишида текислаш ва қиялаб текислаш ишлари.
Работы заготовительные - тайёрлов ишлари - қурилишнинг тайёрлов ва ундан кейинги даврларида тош материалларини излаб топиш, қайта ишлаш, ёғоч ва арматуралар тайёрлаш, кўприк, муҳандислик иншоотлари ва биноларнинг қисмини тайёрлаш бўйича комплекс ишлар.
Работы линейные - мунтазам ишлар - комплекс механизациялашган, бевосита қурилаётган йўл узунлиги мобайнида бажариладиган узлуксиз ва даврий такрорланувчи ҳамда йўл бирлигига бир хил меҳнат сарфи талаб этадиган ишлар.
Работы механизированные - механизациялашган ишлар - махсус йўл ва қурилиш машиналари, жиҳозлари ва механизация асбоблари ёрдамида бажариладиган барча йўл ишлари киради. Агар баъзи операциялар қўлда мослама ва асбоблар ёрдамида бажарилса, унда бу ишлар механизациялашмаган ишлар дейилади.
Путь сетевого графика - тармоқ жадвалидаги йўл - тармоқ жадвалидаги хоҳлаган ишларнинг узлуксиз кетма-кетлиги ва боғлиқлиги. Тармоқ жадвалгидаги йўл узунлиги ўз камчилиги, ишларнинг бажарилиш давомийлиги йиғиндисидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |