Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet216/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Работы экскаваторные - экскаватор ишлари - тупроқни экскаватор билан қазиб олиб, бевосита кўтармага ёки йўл пойи қурилиш учун узоқ масофага ташиш мақсадида транспорт воситасига юклаш бўйича механизациялашган ишлар.
Развертывание потока - оқимни ёйиш - автомобиль йўли қурилиши объектидаги биринчи ихтисослашган отряд ишлари бошланган вақтдан оқимнииг сўнгги отряди иш бошлагунга қадар кетган вақт.
Размыв - тупроқни ювиш - тупроқ бўлакларини босим остидаги сув ёрдамида, гидромеханизация усулида ишлаб, умумий тупроқ уюмидан ювиб ажратиш. Ҳосил бўлган гидроаралашма маълум масофаларга (5 км гача, йўл қурилишида эса 2 км гача) босимли ва босимсиз тартибда ташилади.
Разработка резерва - заҳирада ишлаш - қурилаётган йўлдан четда жойлашган ва лойиҳада кўзда тутилган жойдаги тупроқдан уйиб, йўл пойига ташиб келтириб кўтарма қуриш.
Расклинивание - бўшлиқларни тўлдириш - йирик донали материаллардан ташкил топган йўл тўшамаси қатламидаги бўшлиқларни майда зарралар билан зич қилиб тўлдириш.
Распределение земляных масс - тупроқ массаларини жойлаштириш - йўлнинг муайян қурилиш участкаси доирасида захира ва ўймалардан кўтарма ёки ағдармага тупроқни бўйлама ёки кўндаланг ташиш учун ер ишлари ҳажмини аниқлаш.
Распределение материалов - материалларни тақсимлаш - қурилаётган маълум йўл бўлагидаги тупроқ ҳажмларини кўндаланг ва бўйлама силжитиш ҳамда резерв ва ўймадан кўтармага ёки йўл чеккасига чиқариш учун ер ишлари ҳажмини аниқлаш.
Распределение материалов синхронное - материалларни синхром тақсимлаш - органик боғловчилар ва чақиқ тош қоплама юзасига амалий жиҳатдан бир вақтда жойлаштириладиган, юзаларни ишлашни ташкил қилишдаги технологик жараён. Технология махсус машиналар ёрдамида бир йўл ўтиш билан бажарилади ва чақиқ тошнинг қоплама билан яхши бирикишини таъминлайди.
Расчистка полос отвода - йўл учун ажратилган минтақани тозалаш - йўл учун ажратилган минтақани машиналар ишлаши учун
халақит берадиган тўсиқлар - дарахтлар, ўсимлик қатламлари ва бузилши лозим бўлган иншоотлар, буталар, тўнкалар, харсанглардан тозалаб, ишларни бошлаш учун олиб бориладиган тайёргарлик тадбирлари.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling