Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet219/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Сооружения временные - вақтинчалик иншоотлар - қурилиш ва қурилиш ходимларига хизмат кўрсатиш учун йўл қурилиши объектлари (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудлари)да ишлаб чиқариш учун мўлжалланган иншоотлар. Ҳар бир объект қуриб битказилгандан сўнг вақтинчалик иншоотлар бошқа жойга кўчирилади ёки тугатилади.
Срезка слоя - қатламни қирқиш - қирқувчи ишчи органли машиналарда ўсимлик қатламини қирқиб, чеккага суриб қўйилиб бажариладиган технологик жараён.
Стабилизация грунтов - тупроқларни барқарорлаштириш - тупроққа (асосан боғланадиган) кўп компонентли бирикма (стабилизатор)лар билан ишлов бериш усулида унинг мустаҳкамлиги ва сувга бардошлилигини бироз кучайтириш. Ишлов бериш натижасида тупроқнинг тузилмавий боғланиш хусусияти ўзгармайди. Стандарты - стандартлар - қонун кучига эга бўлган техник меъёрлар, маҳсулотнинг сифат даражасига бўлган ягона талаблар, унинг техник, технологик ва фойдаланиш кўрсаткичларини ҳамда корхонада ишлаб чиқарадиган маҳсулот учун фойдаланиладиган хом ашё, материал, ярим фабрикатларнинг сифат кўрсаткичларини
белгилайди. Давлат, тармоқ, корхона стандартлари турлари мавжуд.
Строительство дорожное - йўл қурилиши - автомобиль йўли ва бошқа муҳандислик иншоотлари ҳамда йўл бўйидаги иншоотлар қурилишида бажариладиган барча турдаги ишлар мажмуи.
Строительство дорожное стадийное - босқичли йўл қурилиши
- йўл қурилишини ташкил этишнинг шундай усулики, бунда йўлнинг баъзи алоҳида кўрсаткичлари (йўл пойи эни, режадаги эгри радиуси, бўйлама қияликлар ва ҳоказолар) бир тоифа юқори даража учун белгиланган меъёрларда қурилади ва келгусида ҳаракат жадаллигига тўғри келувчи тоифа меъёрий кўрсаткичларига мослаш (қатнов қисми эни, йўл тўшамасини кучайтириш ва ҳоказо) ишлари бажарилади. Қурилишни босқичли ташкил этиш усулининг самараси шундай аниқланадики, бунда бир босқичли қурилишнинг смета баҳоси ҳар бир босқич ишларининг жами баҳосидан кўп бўлиши керак.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling