Строительство земляного полотна - йўл пойи қурилиши - тупроқ ишлари мажмуи бўлиб, умумий автомобиль йўли қурилиши ташкилотига қарашли бўлган ер қазиш транспорт машиналарининг
ихтисослашган бўлинмалари кичик кўприк ва қувурлар қурилиши ишлари бошидан йўл пойи қурилишини бошлайди.
Стрительство основания - асос қурилиши - йўл машиналари тўплами воситасида бажариладиган йўл тўшамасининг қуйи тузилма қатламларини лойиҳага асосланиб қуриш бўйича олиб бориладиган технологик жараён. Қуйидаги жараёнлардан иборат: йўл пойи юзасини текислаш, ҳар хил йўл қурилиш материалларини ёйиш, зичлаш ҳамда уларга ишлов бериш.
Строительство покрытия - қоплама қурилиши - йўл машиналари тўплами бажарадиган, йўл тўшамасининг юқори тузилма қатламларини лойиҳага асосланиб қуриш бўйича олиб бориладиган технологик жараён. Қуйидаги жараёнлардан иборат: йўл қурилиш материаллари ва аралашмаларини бир ёки икки қатламда ёйиш, уларни зичлаш (қуйи ва юқори қатламларни алоҳида) ва юзасига ғадир-будирлик бериб пардозлаш.
Субподрядчик - субпудратчи - махсус қурилиш-монтаж ташкилоти бўлиб, бош пудратчи бу ташкилот билан алоҳида ишлар (алоҳида иншоотлар, кабел ётқизиш ва кўчириш, темир йўл қуриш ва бошқалар) ни бажариш учун субпудрат шартномасини тузади.
Схемы технологические - технологик схемалар - қурилиш оқимидаги ҳар бир босқич ишлари (масалан, йўл пойини бульдозерлар билан суриш, шимдириш усули билан чақиқ тошли қопламани ётқазиш ва ҳоказо)нинг режадаги чизма тасвири бўлиб, бу схемада иш турлари бўйича иш кўлами, ундаги механизация воситалари ва ишчиларнинг жойлашуви, уларнинг ҳаракатланиш кетма-кетлиги ва оқим йўналиши кўрсатилади.
Таблица применения грунтов - тупроқларни қўллаш жадвали - тупроқларни кўтармада, йўл пойининг юқори қатламида қўллашни ёки тупроқ ишларини бажаришда ва карьерларни қайта ишлашда уларни чиқитга ажратишни белгилайдиган жадвал.
Технико-экономические показатели строительства дорог - йўл қурилишининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари - йўл қурилиши ва қайта қурилишига сарфланган маблағлар самарадорлиги ва улардан тўғри фойдаланишни тавсифлайдиган кўрсаткичлар. Уларга қуйидагилар киритилади: қурилишнинг умумий меҳнат сиғими, механизация ва қўл меҳнати сарфлари, ишларни механизациялаш ва автоматлаш даражаси, бир ишчининг маҳсулоти қиймати,смета қийматлари ва ишларни бажариш муддати.
Do'stlaringiz bilan baham: |