Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet221/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Технология производства - ишлаб чиқариш технологияси - барча мавжуд ресурслар (машиналар, энергия, меҳнат сарфи ва
бошқалар)дан рационал фойдаланган ҳолда маҳсулот тайёрлаш ёки қурилиш-монтаж ишлари ва бошқа ишларни бажариш усуллари ҳамда кетма-кетлиги (масалан, металлни кесиш ёки босим остида ишлаш, йўл қоришмаларини узлуксиз ёки даврий равишда, мажбурий ёки эркин аралаштириш усулида тайёрлаш ва ҳоказо).
Удобоукладываемость смесей - қоришмаларнинг қулай ётқазувчанлиги - асфальтбетон, цементбетон ва боғловчи билан мустаҳкамланган тупроқнинг текисловчи, зичлагич ва тебранма зичлагич машиналар ёрдамида осон ёйилиши, шакл олиши ва зичланиши.
Укатка - зичлаш - ғалтак машина (металл ғилдиракли ва пневмашинали)лар ёрдамида статик зичлаш. Бу операция тебранма ғалтак машиналарда бажарилса, бундай текислаш тебранма текислаш дейилади.
Укладка смесей - қоришмаларни ётқизиш - мукаммаллашган қопламалар қурилишида қоришмаларни ўзиюрар бетон-ётқазгич билан керакли қалинлик ва кенгликда тарқатиб, зичлашга тайёрлаб, текислаш ишларини ўз ичига олувчи технологик операция.
Укладка плит - плиталарни ётқазиш - алохида тайёр плиталардан, аввалдан тайёрлаб қўйилган асосларга махсус ва оддий темирбетон йўл қопламаларини қуриш бўйича технологик операция.
Укрепление грунтов - тупроқларни мустаҳкамлаш - асос ёки қоплама тупроғига унинг чидамлилиги ва мустаҳкамлигини ошириш учун органик ва ноорганик боғловчилар ҳамда қўшимчалар (оҳак, полимер, фаол моддалар) қўшиб ёки уларни қўшмай ёинки бирваракайига иккаласини қўшиб ишлов бериш, комплекс мустаҳкамлаш усули. Тупроқ ва боғловчилар тупроқ қориш машиналар ёки мосламаларда аралаштирилади.
Укрепление грунтов солевое - тупроқни туз билан мустаҳкамлаш - тупроққа туз билан таъсир этиб, коллоид - лойли коагуляция ҳосил қилишга асосланган усул. Тупроққа микроскопик тузлар аралаштирилса, оптимал намлик сақланиши таъминланади. Бир неча турдаги тузлар бараварига аралаштирилса, тупроқнинг коллоид қисми билан эримайдиган бирикмалар ҳосил бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling