Укрепление обочин - йўл ёқасини мустаҳкамлаш - йўл ёқасидаги тупроқни (зарур бўлса) шағал, қора чақиқ тош, асфальтбетон қоришмаси, мустаҳкамланган тупроқ, чим бостириш ёки ўт уруғларини сепиш йўли билан ювилиш ва силжишдан сақлаш. Худди шу жараёнлар ўрта ва жорий таъмирлаш даврида ҳар хил ҳажмларда бажарилади.
Укрепление откосов - ёнбағир қиялигини мустаҳкамлаш - ёнбағир қиялигини зичлаш, ўт-ўланлар сепиш, чим бостириш, тош ётқазиш, мустаҳкамланган тупроқ қатламини ёки асфальтбетон қоришмасини ётқазиш каби усулларни қўллаб мустаҳкамлаш. Худди шу жараёнлар ўрта ва жорий таъмирлаш даврида ҳар хил ҳажмларда бажарилади.
Улучшение грунтов - тупроқ хусусиятларини яхшилаш - тупроқнинг гранулометрик таркибини яхшилаш, энг кам ғоваклик ва энг кўп мустаҳкамликка эга бўлган оптимал тупроқ аралашмасини яратиш ҳамда унинг таркибига скелет қўшимчаларини (кам мустаҳкамликка эга тоғ жинслари, шағал ва шлак чақиқи тошлари)ни киргазиш йўли билан унинг физик-механик хусусиятларини ошириш. Унификация - унификациялаш - машиналар ва иншоотларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашда ҳар хилликни камайтириш учун бир турдаги ёки бир хил қисмлар,
жиҳозлар ва бўлаклардан фойдаланиш.
Уплотнение - зичлаш - йўл тўшамасининг тузилма қатламларидаги тупроқ ёки боғловчилар билан боғланган тош материаллар аралашмаси орасидаги ғовакликни йўқотишнинг механизациялашган усули. Текислаш, шиббалаш ва тебратиш усуллари билан бажарилади. Юқори қатламларнинг қўшимча зичлиги, уларнинг устидан ўтадиган транспорт воситалари қатнови таъсирида ёки оғир ғалтак машиналар билан амалга оширилади.
Уплотнение динамическое - динамик зичлаш - йўл пойи ва йўл тўшамасидаги тузилма қатламларини шиббалаш (зарбали зичлаш) ёки тебранма усулда зичлаш.
Уплотнение статическое - статик зичлаш - йўл пойи ва йўл тўшамасидаги тузилма қатламлари материалларини кўп марталик статик босим (укатка) билан зичлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |