Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet228/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Карьер грунтовый - тупроқ карьери - тупроқни ишлаш, транспорт воситаларига ортиб, керакли жойга етказиш ҳамда тупроқни механизациялашган воситаларда боғловчилар билан боғлаб, транспорт воситаларига ортиш ва йўл тўшамаси қатламларига ётқазиш учун керакли жойга транспорт воситаларида етказиш.
Карьер притрассовый - йўл бўйидаги карьер - бевосита қурилаётган автомобил йўли бўйида жойлашган ва вақтинча фаолият кўрсатадиган қурилиш материалларини қазиб ва уларни бойитувчи йўл ташкилотининг ишлаб чиқариш корхонаси. Бу корхона карьернинг фаолият доирасида жойлашган йўл қурилиш бўлинмаларининг рационал ташиш узоқлигини сақлаган ҳолда, тайёр
маҳсулотни истеъмолчига етказиб беради (карьердан қайта ишлаш базасига). Карьер мажмуида кўпинча кўчма саралаш-майдалаш жиҳози ҳам ишлайди.
Карьер промышленный (базисный) - саноат (базавий) карьери - доимий фаолият кўрсатадаган тоғ-кон корхонаси бўлиб, катта захирадаги тоғ жинслари, тош, шағал мавжуд бўлган конларда ташкил этилади ва тоғ жинслари очиқ усулда қазиб олинади. Кўпинча шу ернинг ўзида тоғ жинсларини бойитиш ва майдалаш учун тош майдалаш заводлари ҳам фаолият кўрсатади.
Классификация щебеночных материалов - чақиқ тош материаллари таснифи - чақиқ тош материаллари сифатини ошириш ва бойитиш усули. Технологик жараёнига кўра улар қуйидагича тавсифланади: йириклиги бўйича - сувда чўкишнинг энг кичик тезлигига эга (гидравлик тасниф) бўлган майда доналари ва зарраларини аниқлаш; мустаҳкамлиги бўйича - энг кам ҳажмий оғирлик (гравитацион тасниф)га эга бўлган; ёмон эластик хусусият (механик тасниф)га эга бўлган доналар ва зарраларни аниқлаш.
Коэффициент вскрыши - юза очиқлиги коэффициенти - карьернинг ишланадиган юзасидаги очилган (бўш) тоғ жинслари ҳажмининг шу карьерда ишланган фойдали тоғ жинслари ҳажм бирлигига ёки топилма оғирлигига (1м3 ёки 1 т) нисбатига айтилади.
Обогащение каменных материалов - барча тош материалларини бойитиш - тош материалларининг йириклиги, мустаҳкамлиги ва тозалиги бўйича сифатини ошириш усулларнинг жами бўлиб, қуйидагича бажарилади: ғалвир ва элакларда майда дона ва зарраларни ажратиш, материалларни таснифлаш, сув босими остида ювиш ва оғир суспензияларда ўта бойитиш.
Паропрогрев - буғ билан иситиш - органик боғловчи материаллар ва нефть маҳсулотларини (мазут, суртки, мой) битум сақлагичлар, битум музлатгичи ва жўмраклар, транспорт воситасидан қуйиб олишда битум насосларида бир хил ҳароратни ушлаш ва иситиш усули. Ҳаво ҳароратининг паст даражаларида қоплама ёки иншоотдаги цементбетонни иситгичлар ёрдамида парваришлаш усули ёки йўл қурилишида ишлатиладиган темирбетон буюмлари бетонининг қотишини тезлатиш мақсадида буғ камераларида буглаш. Перемешивание - аралаштириш - йўл қоришмаларини тайёрлашдаги асосий технологик жараён бўлиб, тупроқ ёки майдаланган тош материалларни органик боғловчилар билан оптимал
режимда уларнинг барча юзасини қоплаган ҳолда аралаштириш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling