База каменнодробильная (КДБ) - тош майдалаш базаси (ТМБ) - йўл бўйидаги карьерларда хизмат кўрсатадиган кўчма тош майдалаш жиҳозлари таркибига кирувчи йўл ташкилотининг ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, тош ва шағалларни қайта шплайди.
База производственная - ишлаб чиқариш базаси - доимий ва вақтинчалик иншоотлар ҳамда йўл ташкилотлари корхоналарининг комплекси. Улар қурилишни материал-техник заҳиралар билан тезкор таъминлайди, имконият даражасида йўл қурилиши жараёнида фойдаланиладиган материал, ярим фабрикат ва жиҳозларни тайёрлайди.
База эмульсионная - эмульсия базаси - барча тур ва хилдаги (тўғри ва тескари) йўл эмульсияларини тайёрлаб, сақлаб уни тарқатиш учун махсус жиҳозланган йўл ташкилотининг ишлаб чиқариш корхонаси.
Битумохранилище - битум омбори - битум ёки эмульсия базаларида, доимий ёки вақтинчалик турдаги АБЗ ларда бўладиган омбор иншооти. Бу иншоот ер ости ва ер усти резервуари ёки
чуқурликдаги битум ва қатрон материалларни юклаш, тарқатиш цистерналари ёинки битум эритиш мосламаларига элтиш учун қувурлар тизимидаи иборат.
Вибротранспортирование - тебранма (вибро) транспорт ишлари - омбор, завод ва карьерларда сочилувчан, донадор ҳамда ёпишқоқ материалларни тебранма транспорт машиналари ва ускуналарида силжитиш, тарқатиш ва элтиш.
Гидротранспортирование - гидротранспорт ишлари - 5.1. бандга қаранг.
Грохочение (сортировка) - ғалвирлаш (саралаш) - минерал материалларни бойитиш усули бўлиб, махсус саралаш жиҳозлари (ҳар хил ўлчамли ғалвирларда) тош материаллари майдалангандан сўнг қум, шағал, чақиқ тош ва бошқа сочилувчан материалларга ўлчамларига кўра ажратилади.
Дробление - майдалаш - тоғ жинслари бўлаклари, харсанглар ва шаклларни майдалаш жараёни бўлиб, бунда механик йўл (сиқиш, зарба бериш, уриш) билан қаттиқ жисмнинг боғловчи кучлари, ички ишқаланиш кучлари енгилади. 5 мм гача ўлчамдаги тошларни тегирмонда олиш - майдалаш дейилади; 5 мм дан катта ўлчамдаги тошларни майдалагичда олиш жараёни – парчалаш дейилади. Бир, икки ёки ундан кўп кетма-кет жойлашган, ўлчамлари кичрайиб борувчи ғалвирлар тизимидан ўтказилади.
Забой - карьер (тош ёки тупроқ) даги ёки ўймада йўл пойи қурилишидаги ишчи ҳудуд бўлиб, ишлаётган экскаватор жойлашади ва шу ҳудудда ўйма ёки тупроқ қазиб олинади, транспорт воситаларига ортилади ёки чеккага чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |