Автомобиль йўллари


Агрегат для использования старого асфальтобетона


Download 0.7 Mb.
bet234/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Агрегат для использования старого асфальтобетона - эски асфальтбетондан фойдаланиш учун агрегат - даврий ҳаракатдаги асфальт аралаштиргич қурилма таркибида қўлланиладиган технологик жиҳозлар мажмуи. Йўл қопламасидан олинган эски асфальтбетонни майдаланган шаклда 15-30% миқдордаги “янги” тош материалларга қўшиш усули билан асфальт аралаштиргич қурилмада асфальтбетон тайёрлаш жараёнида эски асфальтбетондан фойдаланиш учун қўлланилади. Мажмуада: майдалагичли майдалаш
агрегати, таъминловчи блок, тебранма элак, лентали конвейер мавжуд.
Агрегат целлюлозной добавки - целлюлозали қўшимчалар агрегати - чақиқ тош - мастикали аралашмалар тайёрлаш имкониятини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган ва янги асфальт аралаштиргич қурилмаларни таъминлаш учун технологик жиҳозлар мажмуи. VIATOR ва бошқа типдаги донадорлашган целлюлоза қўшимчаларни асфальт аралаштиргичга қабул қилиш, дозалаш ва узатиш учун мўлжалланган. Мажмуада қабул қилувчи бункер, вентилятор, парракли аралаштиргич, целлюлоза ўтказгич, дозалагич, асфальт аралаштиргичга материал узатиш шнеки мавжуд. Агрегат нагревательно-перекачивающий - қиздириб ҳайдаш агрегати - асфальтбетон заводлари, битум ва эмульсия базаларидаги битумсақлагичларнинг жиҳози бўлиб, суюқ боғловчи материалларни оқувчанлик ҳароратига етказиб, транспорт воситалари ва сарфлаш цистерналарига, қиздирувчи мосламаларга ўтказиб беради. Буғ, электр энергияси ёки қиздирилган минерал материаллар ёрдамида
иссиқлик олинади.
Агрегатный метод ремонта - агрегат усулида таъмирлаш - йўл машиналарини таъмирлашнинг тараққий этган усулидан бири. Машинанинг тўлиқ ишлаш қобилиятини сақлаган ҳолда, унинг бузилган агрегатини янгилаш ёки таъмирлашга асосланган ва шу жойда бажарилиши мумкин бўлган усул. Агрегатларнинг айланма фонди мавжудлигини талаб этади. («Индувидуал таъмирлаш усули» бандига қаранг.)
Асфальтосмесительная установка - асфальт қориштира- диган қурилма - асфальтбетон қоришмалари ва бошқа ишлов берилган материалларни тайёрлаш учун АБЗ идаги технологик жиҳозлар ва агрегатлар мажмуи. Бунга қуйидагилар киради: материаллар билан таъминловчи, уларни миқдорловчи, устахонали қуритувчи барабан, қоришма тайёрлаш жараёнида материалларни силжитиш учун воситалар, бункерлар, аралаштиргичлар (парракли, мажбурий ҳаракатланувчи) ва тайёр қоришмани йиғувчи бункер. Бу операцияларнинг бошқаруви автоматлаштирилган.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling