Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet237/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Бурильная машина - пармалаш машинаси - йўл қопламаси ва асосининг сифатини аниқлаш мақсадида йўл тўшамаси тузилмасини
бузмай намуна олиш учун фойдаланиладиган, ғилдиракли транспортга махсус ўрнатилгап пармалаш жиҳози.
Валец - валец - статик ёки тебранма таъсир кўрсатувчи ўзиюрар ёки тиркама шиббалаш ишчи органи бўлиб, йўл тўшамасининг ётқазилган қатлам материали ёки тупроқ юзасида юриб, уни зичлайди.
Вибратор - тебратгич - йўл иншоотларининг қисмларини тайёрлаш, йўл пойи тупроғи ёки йўл тўшамасининг тузилма қатлаларидаги бетон қоришмаларни зичлаётганда механик тебранишлар ҳосил қилувчи механизациялашган асбоб ёки машина агрегати. Алоҳида ўзини ёки зичлагич машиналар ва вибро- асбобларнинг қисми сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Бункерлардан материалларни тушириш, вибро-транспортёр ва вибро-ғалвир ишларини ҳамда чуқурликдаги ишларни бажаради. Юритиш усулига кўра элетромеханик, дизель, пневматик ва гидравлик турлари мавжуд. Зичланиш қалинлиги: чуқур - 20-60 см, саёз - 10-30 см.
Вибрация - тебраниш - муддатли таъсир кўрсатиб ҳосил қилинадиган, узлуксиз ёки турғун тебранишлар жараёни. Техника (машиналар,механизмлар ва конструкциялар)да фойдали ва зарарли титрашлар мавжуд.
Виброизоляция - тебранма изоляция - титрашлар манбаи ва ҳимояланаётган объектлар ўртасига оралиқ деформация элементларини киритиш йўли билан иншоотлар, машиналар, асбоблар ва одамларни зарарли титрашларнинг таъсирларидан ҳимоялаш.
Виброкаток - тебранма каток - ўзиюрар ёки тиркама (текис валецли, кулачокли валец) йўл машинаси бўлиб, йўл пойи ва йўл тўшамасидаги боғланмаган тупроқ, сочилувчан материал ва қоришмаларни қаватма-қават, тебранма таъсир этиб зичлайди.
Виброплита - тебранма плита - йўл остида кабель ва қувурлар жойлаштирилганда тор жойлар ва йўл четларида тупроқлар ва бошқа материалларни (чақиқ тош, мустаҳкамловчи материаллар ва б.) зичлайдиган вибрацион машина.
Виброплощадка - тебранма майдонча - завод шароитида ва полигонда бетон ва темирбетон буюмлар (блоклар, плиталар, кўприклар, оралиқ қурилмалар ва б.) тайёрлашда бетон аралашмаларни зичлайдиган вибрацион машина.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling