Автомобиль-бетоносмеситель (автобетоносмеситель) -
бетон аралаштирувчи автомобиль (автобетон аралаштиргич) -
цемент бетон қоришмасини ётқазиш жойига элтиш жараёнида тайёрлашга махсус мослаштирилган транспорт воситаси. Шассига двигатель билан қоргич ва сув бочкаси билан дозатор ўрнатилади. (Цементбетон қоришмасининг ташкил этувчилари қуруқ қоришма заводида юкланади).
Автомобиль-битумовоз (автобитумовоз) - битум ташувчи автомобиль (автобитум ташувчи) - транспорт воситасининг махсус тури бўлиб, қиздирилган битумни (ёки бошқа органик боғловчи материални) қурилиш объектининг битум сақлагичига ёки битум базасидан автомобиль йўли қурилаётган ёинки таъмирланаётган жойга қуйиш мақсадида ташиш учун мўлжалланган.
Автомобиль-самосвал - ўзи ағдаргич автомобиль (автосамосвал) - юкни ўзи ағдарадиган платформали ёки металл кузовли юк автомобили. Бу автомобилнинг у ёки бу туридан ташилаётган юк кўриниши ва ҳажмига қараб фойдаланилади.
Автомобильный кран - автомобиль крани - «Стрелали қурилиш крани» бандига қаранг.
Автомобиль-цементовоз - цемент ташувчи автомобиль - ҳар-хил юк кўтара олиш қобилиятига эга бўлган транспорт воситаларининг махсус тури бўлиб, цемент ёки минерал кукунни узоқ масофаларга ташишга мўлжалланган. Ўзи оқиб ёки сиқилган ҳаво таъсирида ортиладиган ва ағдариладиган ёпиқ герметик цистерна билан жиҳозланган.
Автопогрузчик - автоюклагич - юк автомобили ёки махсус шассига ўрнатилган кўтариш-элтиш машинаси. Транспорт воситаларига, омборларга ҳамда сочилувчан ва сарфлаш бункерларининг майда донали тош бўлакларига мўлжалланган. Бир чўмичли ва кўп чўмичли турлари мавжуд.
Автопоезд - автопоезд - юк автомобили ёки автошатакка боғланган, бир ёки бир неча бортли, ўзи ағдарадиган автотиркамалар. Шатакнинг тортиш қувватидан максимал фойдаланган ҳолда юкларни узоқ масофаларга элтиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |