Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet241/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Канавокопатель - ариқ қазиш машинаси - ишчи органи
омоч ёки махсус фреза бўлган йўл машинаси ёки тракторга осма жиҳоз бўлиб, йўл четидаги ариқларни қазиш, тозалаш ва ўйма, ён бағирларга зарурий лойиҳавий қирқим бериш учун ишлатилади.
Каток - шиббалагич - йўлни шиббалаб, зичловчи машина бўлиб, ўзиюрар, тягачга ёки тракторга тиркама бўлиши мумкин. Йўл пойининг тўкма тупроқ қатламларини текислаб, зичлаш, мустаҳкамланган тупроқларни зичлаш, йўл тўшамаси қурилишида эса йўл қурилиш материаллари ва қоришмаларини зичлаб, шиббалашда фойдаланилади. Ишчи органлари қуйидагилар бўлиши мумкин: силлиқ металл валецлар (бир, икки, уч валецли катоклар), пневмошинали ғилдираклар (пневмо-ғилдиракли катоклар), қўл изи валец (қўл из, тиркамали), катоксимон валецлар (катоксимон
тиркамали) ва шу каби. Статик ва тебранма таъсир кўрсатувчи катоклар бўлади. («Виброкаток» бандига қаранг).
Кирковшик - киркаловчи - иккита-тўртта ва ундан кўп тишлари - киркалари бўлган ҳамда бир қатор қилиб рамага мустаҳкамланган, тиркама йўл машинаси. Бу машинадан йўл тўшамасининг конструктив қатламларини ҳамда автомобиль йўлларини таъмирлаш ва қайта қуришда асос тупроқларини бузиш учун фойдаланилади.
Классификатор - таснифлагич - тош материалларни майда зарралардан тозалаб, мустаҳкамлигини ошириш ва бойитишга мўлжалланган машина. Классификаторлар қуйидаги турларга бўлинади: гидравлик - зарраларнинг сувда тушиш тезлиги бўйича; гравитацион - вертикал ва горизонтал сув оқимида зарраларнинг хажмий оғирлигига кўра бўлиниши; механик - материалларнинг металл плита, айланаётган барабан юзасига ишқаланиши ва урилиши натижасида бўш зарраларининг ажралиши; пневматик - ҳаво оқими ёки аэросуспензияларда зарраларнинг ажралиши; марказдан қочма - катта тезликда айланаётган гидроаралашмага марказдан қочма кучнинг таъсири.
Комплект высокопроизводительных машин - юқори самарадорли машиналар мажмуи - автомобиль йўлларининг цемент - тупроқли асослари, асфальтбетон ва цементбетон қопламалари ва аэродромларнинг учиш-қўниш йўлагини тезкорлик билан бир юришда қуриш учун фойдаланиладиган гусеницали, автоматлаштирилган бошқарув ва кузатув тизимли агрегатлари ўзгартириладиган жиҳозлар мажмуи. Унинг таркибига асосни профилловчи, аралашмани тарқатувчи, сирғанувчи опалубкали бетон ётқазгичлар, бетонни пардозловчи машина, парда ҳосил қилувчи материалларни қўйиш машинаси ва чокларни қирқиш машинаси киради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling