Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Смеситель-укладчик литых эмульсионно-минеральных смесей
Система управления - бошқариш тизими - машиналарнинг турли хил механизмлари ва агрегатларини даврий равишда қўшиш ёки ўчириш учун мўлжалланган жиҳозлар(тормозлар, муфталар, двигателлар ва б.) Бошқариш тизимлари ишчи органларининг жойлашиш ўрни ўзгариши учун ҳам бошқарувчи бўлиши мумкин.
Бошқариш тизимлари конструктив белгилари бўйича механик, гидравлик, пневматик, электрик ва аралаш турларга бўлинади. Скрепер - скрепер - ўзиюрар пневмоғилдиракли ярим тиркама ёки автотягач ва тракторга тиркама боғланган асосий ер қазиш транспорт йўл машинаси. Бу машинанинг ишчи органи ҳар хил ҳажмдаги ковш бўлиб, тупроқни кесиш учун бир қирраси пичоқ кўринишида ишланган. Тупроқни карьердан ёки резервдан ташиб, йўл пойи кўтармасини (истаган баландликда) қурганда, аниқ қалинликдаги тупроқ қатламини текислаб, четга суриш ишларида скреперлардан фойдаланилади. Гидравлик ва арқон - блокли бошқариладиган чўмичда тупроқни тўкиш мажбурий амалга оширилади. Смеситель - аралаштиргич - аввалдан миқдорланган қоришма ташкил этувчилардан асфальтбетон, цементбетон ва цементтупроқ қоришмаларини тайёрловчи аралаштирувчи қурилманинг ишчи қисми. Икки хил аралаштиргичлар фарқланади: эркин (барабанли) аралаштиргичлар - бунда материаллар кўп марта кўтарилади, айланади, эркин пастга тушади ва шу ҳолда аралаштирилади; мажбурий аралаштиргичлар (парракли аралаштиргичлар) - бунда материаллар узлуксиз ва жадаллик билан айланаётган парракча (бир, икки валли) таъсирида аралаштирилади. Бундан ташқари, аралаштиргичлар узлуксиз ва даврий ҳаракатланувчи бўлиши мумкин. Смеситель-укладчик литых эмульсионно-минеральных смесей - қуйма эмульсион-минерал аралашмалар (ҚЭМА) нинг аралаштиргич-жойлаштиргичи - қоплама юзасига ҚЭМА тайёрлаш ва жойлаштириш учун автомобиль шассидаги осма жиҳозли машина. Таркибида чақиқ тош ва цемент учун бункерлар, битум эмульсиялар ва сувлар учун идишлар, барча ҚЭМАни ташкил қилувчиларни дозалаш тизими, эмульсион-минерал аралашмалар тайёрлаш учун аралаштиргичлар ва ҚЭМА ни жойлаштириш учун чуқур бўлмаган бункердан қопламагача чўзиладиган осма жиҳоз (транспорт ҳолатида) мавжуд. Аралаштиргич-жойлаштиргичларнинг даврий ва узлуксиз ҳаракатдагилари фарқланади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling