Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Средства механизации
- Станок буровой для дрен
- Станок буровой карьерный
- Станок буровой разведочный
Средства автоматизации - автоматизациялаш воситалари - автоматик бошқарув тизимларининг асосий элементлари. Қуйидаги турлари мавжуд: ўлчовни ўзгартирувчилар-зарурий сезгирлик ва ўлчов аниқлигига эга, ҳар хил турдаги датчиклар; кучайтирувчи элементлар - механик, гидравлик, пневматик, электрон, электрогенераторли, магнитли; бажарувчи элементлар-керакли
қувват, аниқлик ва фаолиятнинг тезкорлигини таъминловчи - электродвигателлар, гидропневмодвигателлар ва чиқиш сигнали “айланиш” бўлган фрикцион муфталар, гидро-пневмодвигателлар ҳамда чиқиш сигнали «силжиш» бўлган электромагнитлар, рельс ва учирувчилар. Средства механизации - механизациялаш воситалари - автомобиль йўллари, кўприклар, йўл иншоотлари ва бошқа муҳандислик иншоотлари қурилиши, улардан фойдаланиш ишларида қўлланиладиган қурилиш ва йўл машиналари, ускуналари, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш корхоналарининг жиҳозлари ва механизациялашган асбоблар тўпламининг йиғиндиси. Буларнинг барчаси ишларни тўплам ҳар томонлама механизациялаш ва қўл меҳнатини энг кам кўрсаткичга келтириш учуи хизмат қилади. Станок буровой для дрен - дреналарни пармалаб қазувчи станок - пармалаш қозиқларини жойлаштириш мақсадида вертикал ёки қия қудуқларни пармалаш учун фойдаланиладиган машина. Улар қуйидаги турларга бўлинади: а) айланма пармалаш - қоя тоғ жинси бўлмаган тупроқларда; б) арқонли-зарбали таъсир этувчи - қоя ва қаттиқ музлаган тупроқларда; в) қия ва шнекли бурғиловчи - гилли ва қумли тупроқларда. Станок буровой карьерный - карьерларда пармалаб қазувчи станок - очиқ тоғ-кон ишларида (тош карьерларида) портлатиш ишларидан олдин қудуқларни пармалаб қазувчи ўзи юрар ёки тиркама машина. Ишчи органига кўра станокар қуйидаги турларга бўлинади: а) айланма пармалаш (қирқувчи, колонкали); б) зарбали айланма пармалаш; в) исканали пармалаш; г) термик пармалаш. Станок тури пармаланаётган тоғ жинсининг қаттиқлигига кўра танланади. Станок буровой разведочный - қидирув ишларида пармаловчи станок - ишчи органи кернни қазиб, уни қудуқдан чиқариб олувчи коронка бўлиб, ўзи юрар айланувчи пармалаш машинаси. Қаттиқ фойдали топилмалар разведкасида ва яхлит искана билан пармалаш ишлари олиб борилганда ҳам фойдаланилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling