Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet252/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Трамбующие машины - шиббаловчи машиналар - ричаг механизми билан кўтарилувчи занжирлар воситасидаги бир ёки иккита плитали осма жиҳоз бўлиб, мажбурий ёки эркин срга тушиш натижасида бирваракайига ёки кетма-кет маълум баландликдан пастга тушиб ётқазилган тупроқ ёки материал қатламини зичлайди.
Трейлер - трейлер - пневматик шиналардаги тягач ёки тракторга боғланган, юк платформаси ва зинапояси паст жойлашган, кўп ғилдиракли, ярим тиркама оғир юк ташувчи. Йўл қопламасига меъёрида босим беради. Тракторлар, йўл машиналари, темирбетон буюмлар ҳамда йўл иншоотлари ва кўприклар оралиқ қурилмаларининг оғир ва ўлчамлари нотекис юкларини ташишда фойдаланилади. Юк кўтара олиш қобилияти 20 т дан 120 т гача.
Труба распределительная - тақсимловчи қувур - суюқ материаллар (органик боғловчилар - битум, қатрон, эмульсия, сув ва сувли эритмалар)ни тақсимловчи йўл машиналарининг асосий ишчи органи. Бундан ташқари най ва бошқарилувчи кран билан ҳам жиҳозланган.
Тягач - тортувчи(тягач) - махсус автомобиль тиркамалари ёки тиркама машиналарни буксирга олиб тортадиган ўзиюрар ғилдиракли шатакчи машиналар. Улар пневмоғилдиракли йўл машиналари - скреперлар, катоклар, грейдер-элеваторлар ва бошқа шу каби машиналарнинг ишлаши учун муҳимдир. Шатакка олинадиган машина ва поездларнинг юк билан бирга оғирлиги 10 т дан 40 т гача (йўл ишларида).
Укладчики универсальные - универсал ётқазувчи машина - йўл қурилиши материаллари ва барча турдаги қоришмаларни керакли қалинликда ва кенгликда бир текис тақсимлаш учун мўлжалланган, гусеницали ўзи юрар йўл машиналари. Чақиқ тош (шағал), мустаҳкамланган тупроқ, цементбетон қоришмаси (сирғанувчи қалинликларда) ва асфальтбетон қоришмасини (қиздириб, текисловчи плита) ётқазиш учун алмаштирилувчи агрегатлар ва ишчи органларга эга.
Установка для модификации битума - битумни модификациялаш учун қурилма - йўл, кўприк ва аэродром қурилишида дивинилстирол термоэластопласт (ДСТ) асосида полимер битум боғловчилар (ПББ) тайёрлаш учун технологик жиҳозлар мажмуи. Мажмуада парракли аралаштиргич, коллоид тегирмон,шестерняли насослар, технологик қувурлар, полимерларни пневматик юклаш учун тизим мавжуд. Комплект жиҳоздан асфальт аралаштиргич қурилма таркибида ёки битумга энг охирида киритиш учун истеъмолчига бериладиган мойдаги СБС эритма ёки ПББ ни мустақил тартибда тайёрлашда фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling