Автомобиль йўллари


Холодная фреза (холодный профилировщик) -


Download 0.7 Mb.
bet254/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Холодная фреза (холодный профилировщик) - совуқ фреза (совуқ қиялаб текисловчи) - гусеницали ёки пневмоғилдиракли ўзиюрар машина. Автомобиль йўллари, кўчалар, майдонлардан уларни таъмирлаш ва қайта қуриш вақтида асфальтбетон
қопламаларни олиб ташлаш учун мўлжалланган. Кичик йўл фрезалари (кесувчи органи кенглиги 300 дан 1200 мм гача) ва совуқ фрезалар(кесувчи органи кенглиги 1300 дан 4200 мм гача) фарқланади. Ишчи (кесувчи) органи сифатида кескич тутқичи сегментига пайвандланган фрезерли барабан қўлланилади. Материалларни юклаш учун фрезерли барабаннинг ўрта қисмида парраклар ўрнатилади. Материалларни саралаш ва транспорт воситаларига юклаш учун жиҳоз, одатда, икки лентали конвейерга эга, биринчиси - қисқа, бевосита фрезерли барабанда жойлашган ва фрезанинг ташловчи паррагидан материални олувчи ва уни конвейернинг иккинчи лентасига узатувчи. Иккинчиси, одатда, катта узунликка эга ва машинага осилган, фрезерланган материални турли меҳнат унумидаги ва турли габаритдаги транспорт воситаларига юклаш учун вертикал кенгликда бурила оладиган. Совуқ фрезалар, асосан, равонликни ва берилган қияликни таъминлаш тизимига эга.
Цистерна битумная - битум цистернаси (битум қозони) - битум омборлари ва АБЗ идаги идиш кўринишидаги содда жиҳоз бўлиб, унда қиздириш тизими (ишчи ҳароратгача), циркуляция (сувсизлантиришда) ва битумни насосларда чиқариб, узатувчи мосламалар бор. Битум ва қатрон материалларни сақлаш ва узатиш учун фойдаланилади. Икки ва ундан кўп цистерналарнинг биргаликда ишлаши битум батареялари дейилади.
Щебеноукладчик - чақиқ тош ётқазувчи машина - занжирли ўзиюрар йўл машинаси. Йўл тўшамаси қурилишида чақиқ тош, шағал, шлак ва қумларнинг қалинлигини бошқарган ҳолда, қатламлаб, бир текис ётқазиш учун мўлжаланган. Ишчи органи - зичлагич виброплиталар. Икки кўринишда бўлиши мумкин: а) ётқазилаётган чақиқ тош (шағал) қатламидан юриб, тош ётқазувчи машинанинг орқа тарафидан йўл йўналиши бўйича материалларни тушириб, қабул қилган ҳолда; б) чақиқ тош (шағал)ни асос бўйича ётқазиш учун юк ортирилган автомобиллар олди тарафдан келишига йўл қўядиган.
Экскаватор - экскаватор - занжирли ёки пневмоғилдиракларда ўзиюрар ер қазувчи универсал машина бўлиб, циклик (бир чўмичли) ёки узлуксиз фаолият кўрсатадиган (кўп чўмичли, роторли) турлари мавжуд. Тупроқни қазиб, уни кўтармага ва четга тўкиш ёки транспорт воситасига ортиш ҳамда шағал, қум карьерларида ишлашга, карьерларда, йўл хўжалигининг омборларида ва ишлаб чиқариш корхоналарида ортиш - юклаш ишларини бажариш учун мўлжалланган. Экскаватор занжирли, ғилдиракли,
қадам ташловчи бўлиши мумкин. Чўмичнинг ҳажми ва қўлланилиши жиҳатдан - тўғри чўмичли, тескари чўмичли, драглайн, грейфер турларига бўлинади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling