Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анкер грунтовой
- Анкеры-упоры
- Арматурный каркас
- Армирование
- Арьербек
Анкер арматурный - арматурали анкер - таранг тортилган юқори даражада мустаҳкам арматурани аниқлаш ва чўзилиш кучини бетонга узатиш учун конструктив-технологик қурилма.
Анкер грунтовой - тупроқли анкери - конструкцияларнинг жойидан силжишига тўсқинлик қилувчи тупроққа қоқилган маҳкамлаш элементи. Анкерная крепь - анкерли мустаҳкамлаш - тупроқ анкерлари ёрдамида пойдевор чуқурини мустаҳкамлаш. Анкеры-упоры - анкер-тиргаклар - зўриқтириладиган стерженли, боғламли ёки тросли арматуралар охирларини маҳкамлаш учун қисмлар. Бетонга кучланишли бўлган тузилмаларда доимий анкерлар вазифасини, таянчга кучланишли бўлганда эса инвентарли ушлаб олиш вазифасини бажаради. Унинг қуйидаги турлари мавжуд: конусли, қолип стерженли, бошчалари ўтқазилган чўзма қуйма, гильза стерженли, пастқам, анкерли бошча ва бошқалар. Арматурный каркас - арматурали каркас(синч) - олдиндан ёки бевосита бетон қолипи(опалубка)да йиғиладиган, бир-бири билан ўзаро бириктирилган арматурали стерженлар ва тўрлардан ташкил топган конструкция. Армирование - арматуралаш - кўприк ва қувурлар, йўл жиҳозлари, йўл биноларининг йиғма темирбетон тузилмалари элементларини тайёрлашда ёки қуйма тузилмаларни қуришда, уларни кейинги бетонлаш учун арматурали қолиплар, тўрлар, тўсиқлар, ўзаклар кўринишида маҳкамлаш ва пайвандлаш билан пўлат арматурали жойида (қолипга тебранма шаклда ва бошқалар) ғамлаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича технологик жараён. Арьербек - арьербек - силжийдиган оралиқ қурилманинг орқадаги охирига посанги сифатида бириктириладиган қўшимча конструкция. Балластировка - балластлаш - кўприкнинг оралиқ курилмалари тузилмаларини ташиш учун понтонлардаги ҳавонинг ортиқча босимини ўзгартириш йўли билан (пневма балластлаш, берилган туйнуклари орқали кема ташқарисидаги сув билан боғланган отсек (кема ёки шу кабиларда алоҳида ажратиб қўйилган жой, ҳужра) ёки борт ташқарисидаги сувни баржа асосига ҳайдаш ва насослар билан отсеклардан уни чиқариб ташлаш йўли билан (гидравлик балластлаш) қалқима таянчларнинг (понтонлар ёки баржалардан ташкил топган плашкоутлар) чидамлилигини таъминлаш усули. Тури: ишчи балласт, тартибга соладиган балласт (ташилаётган тузилманинг доимий сатҳини ушлаб туриш учун) ва ортиқча балласт. Қозиқоёқ бошмоғи - қозиқоёқларни зич тупроққа қоқишда уларни бузилишдан ҳимоялаш учун учи чиқарилган охирларига ўрнатиладиган металл учлик. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling