Бурение скважин - қудуқни пармалаш - бурғиланган қозиқ оёқли устунларни ёки темир бетонли ёинки пўлат қобиқли бурғиланган чўкма қозиқ оёқ устунларни қуриш учун бетон қоришмаси билан тўлдириб, таянч пойдеворини кўтарувчи устунлар остини тўлдириб текислаш билан пўлат трехнерумли бурғилар билан жиҳозланган, зарбли арқон туридаги дастгоҳлар ёки МБС туридаги машиналар (қия қудуқлар ЦНИИС ёки МСТ дастгоҳлари билан) билан амалга ошириладиган, тошлоқ ва музлаган тупроқларда ёки тошлоқсиз тупроқларда вертикал қудуқлар ҳосил қилиш билан боғлиқ технологик тайёрлов жараёни.
Вибрирование бетонной смеси - бетон аралашманинг тебраниши тебратгич билан бетон аралашмани зичлаш жараёни.
Вибропогружение свай - қозиқоёқни тебратгич билан ботириш қозиқоёқни кучсиз, сувга тўйинган ва қумли тупроқларга тебратгич-ботиргичлар билан ботириш.
Водоотбойные устройства - сувни қайтарувчи қурилма -
тиргак конусини ювилишдан ҳимоялайдиган конструкция.
Водоотлив открытый - очиқ сувларни чиқариб ташлаш - атмосфера ёғинлари кўринишидаги ёки сизиб келадиган сувларни насос билан чиқариб ташлаш йўли билаи пойдевор ётқазиш учун қазилган очиқ чуқурларни (кўприк таянчи пойдеворлари, қувур каллаги ва бошқалар остини) қуритиш усули. Бу усул қурилма асосида ёки яқинида жойлашган тупроқ тузилишининг бузилишига сабаб бўлмайдиган ҳолларда қўлланилади. Чуқурларга озгина сув оқиб келиши кутилганда тўсиқли ва ўз-ўзидан шимадиган ҳаракатланувчи насослар, сув кўп оқиб келадиган бўлса, марказдан қочма кўп поғонали насослар қўлланилади.
Водопонижение - сувнинг пасайиши - игнали сузгич ёрдамида кўприк таянчининг пойдевори учун қазилган чуқурдан сувни чиқариб ташлаш усули. Бу усул тупроқнинг майда зарраларини кўп чиқариб ташлаш ва ётқизиладиган ёки мавжуд пойдевор тагидаги тупроқнинг юмшаши сабабли очиқ сув оқимини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
Восстановление моста - кўприкни тиклаш - кўприкнинг шикастланган жойларини бартараф этиш ва ундан фойдаланиш учун меъёрий шароитни таъминлаш билан боғлиқ бўлган кўприк қурилиши ишларининг мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |