Клинья - поналар - лойиҳавий ҳолатдаги баландлик бўйича конструкция вазиятини бараварлаштириш, уларни аниқликда қуриш, гумбазларни қолиплаш учун қолип кўри-
нишли металл (ёғоч) қистирма.
Компенсация прочности сечения - кесимнинг мустаҳкамлигини компенсациялаш - кўприкнинг оралиқ қурилмаси тўсини ёки металл фирмаларининг туташадиган элементлари охирларини михпарчин ёки болт тешиклари билан кучсизланиш жойларида, кесимнинг тешиклар билан кучсизланишини тўлдириш учун қалинлаштиришдан иборат бўлган тузилмавий усул.
Конструкции инвентарные - инвентарли тузилмалар - кўприк қурилишида, қурилиш ва йиғиш ишларида қўлланиладиган ёрдамчи иншоот ва қурилмаларнинг тузилмаси. Уларга инвентарли гумбаз қолипи, ҳавозалар, понтонлар, вақтинчалик эстакда учун сийрак панжарали оралиқ қурилмалар, йиғиш миноралари ва бошқалар киради.
Крен опоры - таянчнинг оғиши - асос тупроғининг бузилиши, оралиқ қурилмаларни суриш ёки бошқа сабаблар бўйича (таянч қурилмасининг нусхасини) юзага келадиган таянчнинг вертикалдан оғиши билан боғлиқ сурилиши.
Кружала - гумбаз қолипи - эгри чизиқли шаклга эга бўлган (қабоқ, гумбаз ва бошқалар) тошли ва темирбетонли қурилиш тузилмаларини қуришда қолипни вақтинчалик ушлаб туриш учун ёрдамчи қурилма (асосан ёғочдан).
Куплер - куплер - таранг тортилган арматураларнинг икки боғламини узунлик бўйича бирлаштириш учун бириктирувчи муфта.
Леса строительные - қурилиш ҳавозалари - йўл, кўприк қурилишида кўприкнинг бетонли ва тошли қуйма баланд таянчларини қуришда, оралиқ қурилма элементларини йиғишда, линия биноларини, вақтинчалик иншоотларни кўтаришда, ишлаб чиқариш қурилмалари (қориштиргич, тош майдалагич ва бошқалар)ни йиғишда ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш учун иш кўламини таъминловчи ёрдамчи қурилма.
Моностренд - монстренд – коваклари коррозияга қарши суртмалар билан тўлдирилган, алоҳида қувурсимон полиэтилен қобиққа жойлаштирилган арматура арқон.
Do'stlaringiz bilan baham: |