Сборка - йиғиш - алоҳида элементлардан иборат конструкцияларни монтаж қилиш.
Сборка навесная - осма йиғиш - тегишли кўтарувчи транспорт машиналарининг ижрочи воситалари билан тузилма элементлари ва қисмларини вақтинчалик туташиши амалга ошириладиган, кўприк, қувур тузилмалари элементларини, йиғма қопламаларни, линия биноларини, жиҳозларни, донали юкларни ортиш ва тушириш ишлари йиғиш бўйича технологик жараён. Ҳавозаларсиз йиғиш - оралиқ қурилманинг кўтарувчи тузилмасини
қирғоқ таянчидан ёки орадаги таянчлардан ҳавозасиз, пўлат арқонлар ёки боғламлар ёрдамида йиғилган, олдиндан тайёрланган элементларни осиш йўли билан қурилишдаги кўприкнинг оралиқ қурилмаларини йиғиш усули. Таянчдан икки томонда бир вақтда мутаносиб равишда бажариладиган осма усулдаги йиғиш дейилади.
Сборка полунавесная - ярим осма йиғиш - оралиқ қурилманинг бир қисми ҳавозаларда йиғилгандан сўнг осма усулда йиғиш амалга ошириладиган, лекин оралиқ қурилма алоҳида вақтинчалик таянчларга таянадиган, кўприкнинг оралиқ қурилмасини йиғиш усули.
Сварка арматуры - арматурани пайвандлаш - арматурани туташтиришнинг энг самарали усулларидан бири. Пайвандлашнинг қуйидаги турлари қўлланилади: нуқтали туташиш (арматурали тўр ва синчларни тайёрлашда); металл электрод билан ёйли (кўприкларнинг барча элементлари); якка электрод билан ваннали (барча тугунли туташмалар, тўсинлар ва фермаларни боғлаш).
Сварка заводская - завод шароитида пайвандлаш - завод шароитида, одатда, автомат ёки ярим автомат усулда амалга ошириладиган бириктириладиган элементларни пайвандлаш.
Сварка монтажная - йиғма пайвандлаш - одатда, қўлда бажариладиган, конструкцияларни йиғиш вақтидаги элементларни пайвандлаш.
Сдвиг опоры - таянчнинг силжиши - тупроқли гидрологик шароитлар, пойдеворнинг етарли бўлмаган чидамлиги ва бошқалар (таянч ўрнатишдаги нуқсон) сабабли таянчнинг горизонтал йўналишда - кўприкнинг бўйи ва энига силжиши.
Соединения монтажные - йиғма бирикмалар - михпарчин ёки юқори мустаҳкамликдаги болтлар ёрдамида металл кўприкларнинг элементларини йиғишда уларнинг тугунларидаги вақтинчалик ёки умумий бирикмалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |