Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet265/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Осадка опоры - таянчнинг чўкиши - асос тупроғининг деформацияси натижасида кўприк таянчининг вертикал силжиши.
Оснастка опоры - таянчни йиғиш жиҳози - кўприклар, қувурлар, йиғма йўл қопламалари, мунтазам бинолар қурилишида йиғиш ишлари тугагунча уларни вақтинчалик маҳкамлаб, йиғиладиган элементларни лойиҳавий ҳолатда йиғиш ва ўрнатиш бўйича ишларни бажаришни таъминловчи қурилмалар ва асбоблар (кранлар, блоклар, осмалар, кўтаргичлар, тагликлар, поналар ва бошқалар).
Основа геодезическая - геодезик асос - кўприк ёки қувурлар ўрнатиш учун яратиладиган, буюртмачилар томонидан бажарилиб
пудратчига далолатнома бўйича топшириладиган геодезик таянч тармоғи.
Островок намывной - қуритилган оролча - дарё ўзанида кўприк таянчларини қуриш учун сунъий яратилган қуруқ участка.
Отказ свай - қозиқоёқнинг қайтиши (рад этилиши) - қозиқоёқнинг бир нишонада ботиши. Бу нишонанинг ўлчами қуйидагича қабул қилинади: осма ва якка таъсирли болғалар учун ўнта зарба; қўш таъсирли ва дизелли болғалар билан 1 минут, қайтиш
1 мм гача аниқликда ўлчанади ва қозиқ оёқни ботириш (уриш) дафтарига ёзиб қўйилади. Қозиқ оёқлар лойиҳавий (ҳисобий назорат) қайтишга эришилгунча қоқилади, уларнинг бузилиши содир бўлган ҳолларда, зарурият туғилганда қоқилаётган қозиқ оёқни янгиси билан алмаштириб, уларни бартараф этиш лозим.
Очистка сталеконструкций - пўлат тузилмаларни тозалаш - металл кўприк элементларини йиғишдан олдин ифлос ва занглардан тозалаш бўйича (қумли-оқимли қурилма ёки оловли-кислородли ацетилен аланга билан), қирқишда ҳосил бўлган ғадир- будирликларни бартараф этиш бўйича (юзани силлиқлаш ва раззенковка билан) тайёрлов иши.
Перевозка на “плаву” - “сузиш”да ташиш - йирик блоклар ёки бутун оралиқ қурилмаларни махсус сузиш воситалари (баржа, понтонлар)да супа (стапел)дан йиғиш жойигача ташиш.
Перекатка пролетного строения - оралиқ қурилмаларни думалатиш - ғалтакда ёки гидравлик кўтаргичли катта юк кўтарувчанликка эга бўлган думалатиш аравачаларида кўндаланг йўналишда суриладиган кўприкнинг оралиқ қурилмасини таянчга кўчириш операцияси. Бунда остки думалатадиган йўлнинг кўндаланг тўсинчаларга пирслар чегарасида, қабул қиладиган таянчларнинг таянч тўшаги чегарасида эса шпалли ёки тўсинли қоплама бўйича ётқазилади. Юқори думалатиш йўли одатда таянчнинг кўндаланг тўсинлари тагида жойлашади. Думалатиш оралиқ қурилмада ёки ҳавозаларда ўрнатилган чиғир ёрдамидаги юк кўтарувчи механизмларда олиб борилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling