Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раскружаливани
- Распалубливание
- Расшивка швов
Разбивка на местности - жойида режалаш - яратилган таянчли геодезик тур ва иншоот ўқлари кўрсатилган кўприкли ўтиш режаси негизида иншоот элементлари ўқларини ва баландлик белгиларини маҳкамлаш бўйича тайёргарлик ишларининг зарур жараёнларидан бири. Режалаш ишларига қуйидагилар киради: кўприкли ўтиш йўли узунлигини текшириб аниқлаш; кўприк пойдеворлари ва таянчлари ўқи, сувни изга солувчи иншоотлар, кўприкка ёндошиш ва конуслар ўқларини режалаш ва маҳкамлаш; ўрта ва кўприкнинг катта бўйлама ўқини режалаш ва маҳкамлаш;
маҳкамланган репер орқали кўприк элементларининг баландлик белгиларини аниқлаш ва текшириш; қувурнинг йўл ўқи билан кесишиш жойида унинг бўйлама ўқини ва пойдевор четини режалаш. Бу ишлар обноскалар (пойдевор қуриш учун) ўрнатишда бевосита ўлчашлар билан, створли текисликлар ва визир белгилари (муздан туриб таянчни режалаш учун), ҳавозаларда, тўғри кесиштириш ёки триангуляция усули ёрдамида амалга оширилади. Раскружаливание - гумбаз қолипини ечиш - гумбаз қолипини, кўприкни тайёр оралиқ қурилмадан (асосан равоқли) ажратиш учун ҳавозаларни ва гумбаз қолипини тушириш йўли билан асбоблар ва гумбаз қолипини ечиш масалалари ёрдамида амалга ошириладиган бетон ва темирбетонли тузилмаларни тайёрлаш бўйича охирги жараён. Распалубливание - қолипдан ечиш - қуйма кўприк ва қувурларнинг бетонли ва темирбетонли тузилмаларини ва йиғма тузилма элементларини қуришда массив ёки буюмнинг қотиши тугашидан сўнг қолипни ечиш билан боғлиқ охирги жараёнлардан бири. Қолипни ечиш муддатлари тузилма бетонининг мустаҳкамликка эришишини ҳисобга олиб белгиланади, бунда мустаҳкамлик қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак: қолипни ечиш учун лойиҳавий мустаҳкамликнинг 50-70% ини (тош тахта, қубба ва тўсинлар учун) ташкил этиши керак. Оралиғи 8 км дан катта бўлган кўтарувчи тузилмалар учун бетон 100% ли мустаҳкамликка эришиши талаб қилинади. Расшивка швов - чокларни тикиш - таянч қопламалари чокларини пардозлаш. Реконструкция моста - кўприкни реконструкция қилиш - кўприкнинг тавсифлари фойдаланиш шароитига мос келмаслиги билан амалга ошириладиган капитал қайта қуриш. Бу иш кўприк қуриш ташкилотлари томонидан (кўприкни қайта қуриш, кўприкни кенгайтириш ва мустаҳкамлигини ошириш) бажарилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling