Разметка и наметка - белги ва мўлжал - деталлаштирилган чизмага мувофиқ металлга чизиқлар ва белгилар қўйишдан иборат металларга ишлов бериш бўйича бошланғич тайёргарлик жараёни.
Режим пропаривания - буғлаш режими - маҳсулотда нуқсон ҳосил қилмасдан бетонлар тўпламининг мустаҳкамланиш тезлигини таъминлайдиган буғлаш камерасининг ишчи ҳарорат режими.
Сварка автоматическая - автоматли пайвандлаш - электрод симли мослама ва уни жойлаштириш учун механизм
билан таъминланган ўзиюрар пайвандлаш тракторида автомат тарзда бажариладиган пайвандлаш.
Сварка полуавтоматическая - ярим автоматли пайвандлаш
- ярим автомат тарзда бажариладиган қисқа ва эгри чизиқли чокларни пайвандлаш.
Стенд для изготовления балок - тўсинлар тайёрлаш учун дастгоҳ (стенд) - олдиндан таранг тортилган темирбетон тўсинларни стенд технологиясида тайёрлаш вақтида таранг тортилган арматураларнинг чўзилишини вақтинча ўзига қабул қиладиган металл ва темирбетон конструкциялар.
Стендовая технология - стенд технологияси - юқори даражада мустаҳкам арматураларни тиргакка маҳкамлаш билан олдиндан таранг тортилган темирбетон конструкцияларни тайёрлаш технологияси.
Анкер - анкер - олдиндан зўриқтирилган бетонли тузилма- ларда сим, пўлат арқон ёки тортилган боғламларнинг таранглашиш жараёнида уларнинг учларини маҳкамлаш учун мослама. Анкернинг конусли, синч стерженли, гильза стерженли, ЦНИИС туридаги (қуйма, йиғма таранглашган ва йиғма ҳаракатсиз бўладиган кесик бошчали симлар учун), анкерли муфталар турлари қўлланилади.
Бетононасос - бетон насоси - кўприк қурилиши майдонида бетон қориштиргич тугунидан ёки бетон ташийдигаи машинадан пластик цементбетон қоришмасини кўприк (қувур) таянч деворлари ёки бошқалар тугунларининг бетонлаштириладиган жойларига узатиш учун қурилиш жиҳози. Насоснинг узатиши соатига 10 м3 дан 40 м3 гача ва ундан ортиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |