Кўприк конструкциялари ва қувур элементларининг заводда тайёрланган маҳсулотлари
Виброформа - тебранма шакл - турли хил диаметрли қувурларнинг арматурали бўғинларини ва қозиқоёқлар учун қобиқларни тайёрлаш учун кўп айлантириладиган металл опалубка. Арматура ўрнатилиб мустаҳкамлангандан кейин зичлаш, тебрантириш ва центрифугалаш усули билан бетонланади.
Кондуктор - кондуктор - конструкция элементларида болт тешикларини ҳосил қилишда пармалаш станогининг кесувчи жиҳозини тўғри йўналтириш учун станок мосламаси.
Кондуктор сборочный - йиғувчи кондуктор - конструкция қисмларини бириктириш (мас., тўсин белбоғлари кесишмасини шакллантириш) учун мослама.
Маркировка - белги қўйиш (тамғалаш) -буюмдаги унинг шифри, тайёрланган санаси, тайёрловчи заводнинг номи ҳақидаги белгилар.
Обработка кромок - қирраларга ишлов бериш - кесилгандан кейин металлнинг кесилган қирраларини силлиқлаш.
Опалубка инвентарная - инвентар қолипи (опалубка) - темирбетон буюмларни тайёрлаш учун кўп марта фойдаланиладиган опалубка (қолип).
Отправочные марки - жўнатиш тамғаси - таркибли конструкцияларнинг алоҳида элементлари кўринишида чиқариладиган кўприк қурилмалари заводининг охирги маҳсулоти.
Отпускная прочность - чиқариш мустаҳкамлиги - йиғма конструкциялар ва маҳсулотлар бетонининг уларни тайёрловчи заводдан истеъмолчига жўнатиш учун зарурий бўлган минимал мустаҳкамлиги.
Правка - текислаш - металл прокатни металлургия заводида тайёрлаш жараёнида юзага келган қолдиқ деформациясини йўқотиш мақсадида унга ишлов беришнинг технологик жараёни.
Пропаривание - буғлаш - бетон аралашмага иссиқ сув буғи таъсиридан иборат бўлган бетон қаттиқланишини тезлатишнинг технологик усули.
Пропарочная камера - буғлатиш камераси - бетоннинг қаттиқланишини тезлатиш учун темирбетон ва бетон буюмларни буғлаш жараёни амалга ошириладиган ёпиқ бино (камера).
Do'stlaringiz bilan baham: |