Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Основа геодезическая
- Песчано -гравийная подушка
- Продавливание
- Устройство защитного слоя
- Устройство фундаментов
Обноска разбивочная - чеккага чиқариб режалаш – пойдевор ва у учун қазилган чуқур чегарасини режалашнинг тавсифлаш нуқталарини маҳкамлаш учун қувурнинг бўйлама ўқидан белги қўйиладиган, қувур пойдевори учун қазилган чуқур қиррасидан 1-1,5 м масофада ўрнатиладиган (ер қазиш машиналарининг ишлаш чегарасидан ташқарида) тахтадан қилинган мослама.
Основа геодезическая - геодезик асос - буюртмачи томонидан бажарилиб далолатнома бўйича пудратчига бериладиган, қувур ёки кўприк қурилиши учун яратилган геодезик таянч тури. Бу асоснинг жойида маҳкамланган пунктларига қуйидагилар киради: қувур (кўприк)нинг бўйлама ўқи ёки йўл ўқининг қувур бўйлама ўқи билан кесишиш нуқтаси; асосий ўқига параллел бўлган дублер; баландлик реперлари (маркалар), шунингдек узунлиги 300 м дан ортиқ бўлган кўприклар учун кўприкли триангуляция пунктлари. Песчано-гравийная подушка - қум-шағалли ёстиқча - пойдеворсиз қувур остига қумли-шағалли аралашмани махсус равишда тўкиш. Прогал - очиқ жой(прогал) - шу жойда қувур ўрнатиш учун кўтарманинг тупроқ тўкилмай қолган қисми. Продавливание - босиб киргазиш - қувур ва қувур ўтказмаларни чуқурликсиз ётқазишнинг асосий усулларидан бири. Учсиз қувур (ғилоф)ни тупроқ массага тупроқни кейинчалик саралаш ва қайта ишлаш билан биргаликда босиб киргазишдан иборат. Устройство защитного слоя - ҳимоя қатламини қуриш - қувур устига тупроқ тўкилгунча бажариладиган, сув ўтказувчи қувурлар қурилиши бўйича технологик жараённинг охирги ишларидан бири. Ҳимоя қопламаси тупроқ солиш (0,2-0,3 мм) ва мастика (қалинлиги 2 мм дан кам бўлмаган) қатламларидан иборат. Тупроқ солиш қувурни тозалашдан сўнг, ўша заҳоти қуруқ юзага қоришманинг подливкасини металл қувурга сочиб берувчи тўппонча билан бир текис пуркаш усулида бажарилади. Устройство фундаментов - пойдеворларни қуриш – маҳаллий шароитларга асосан йиғма бир хиллаштирилгаи блоклар ёки қуйма қувур пойдевори қурилиши бўйича технологик жараёнлар мажмуи. Жараённи бажариш учун қуйидаги тартиб қўлланилади: қувурнинг чиқиш ва кириш каллаклари остига қувур бўғинларининг пойдевори товони сатҳигача пойдеворлар блоклари (ёки қолипда бетон қоришма) ётқазилади, чуқурнинг энг қуйи қисмининг қувур танаси остидаги чуқурлик товони билан тутатиш жойига қумшағалли қоришма ёки қум-цементли эритма қуйилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling