Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вибратор
- Вибропогружатель
- Гайковерт пневматический
- Гидропередвижчик
- Дизель-молот
Блоки такелажные - такелаж блоки - такелажли жиҳознинг пўлат арқон ёки арқонни ўтказиш учун ариқчаси бўлган ғилдиракча туридаги содда элементи, юк кўтарувчи механизмнинг асосий қисми. Турлари: ғилдиракчалари сони бўйича - 1 тадан 160 тагача; ускуналаниш бўйича - ҳалқали, илмоқли ёки травесли.
Вибратор - тебраткич - 5.3. бандга қаранг. Вибробадья - тебранма идиш - цементбетон қоришмасини бетон аралаштиргичнинг сарф бункеридан истемолчининг объектигача ташиб бориш учун жиҳоз. Идиш корпусига қоришманинг консистенциясини сақлаш учун тебранма ва унда бир неча створли тсшикли ҳалқа йиғилган. Вибромолот - тебранма болға - болғанинг зарбли қисми зарблари тезлиги оддий дизель болғаларнинг зарбли тезлигидан бир неча ўн баробар ортиқ бўлган қозиқ оёқли жиҳоз. Электр узатмали, зарб қисмининг оғирлиги 100-1300 кг, тўлқинлантирувчи кучи 1-140-170 кН. Вибропогружатель - тебранма ботиргич - вертикал ва қия қозиқ оёқларни (оғирлиги 3 м гача) бўш, сувга тўйинган ва қумли тупроққа ботириш учун жиҳоз, паст тезликдаги ва юқори тезликдаги турлари мавжуд. Тебранма ботиргичдан йўналтирувчи ўққа эга бўлган копер ёки кран билан осма жиҳозлардек тўпламда фойдаланиш мумкин. Қозиқ оёқнинг юқориги учига қаттиқ маҳкамлаш учун тебранма ботиргич конусни ўз-ўзидан поналайдиган мослама билан таъминланган. Гайковерт пневматический - пневматик гайка бурагич - оралиқ қурилманинг металл тузилмалари (пакетлар ва бошқалар)ни туташтириш учун қўлланиладиган, юқори мустаҳкамликдаги болтлар ва гайкаларни тортиш учун зарбли ҳаракатдаги механизациялашти- рилган асбоб. Гидропередвижчик - гидро силжитгич - блок супилишини таъминлаб, машина корпусига маҳкамланган гидроцилиндрлар штоклари тиралиб турадиган сирпанғич рельслар бўйлаб оралиқ қурилмаларнинг оғир блокларини кичик масофаларга кўндаланг тарзда ташишга мўлжалланган кичик механизация воситаси. Дизель-молот - дизелли болға - қозиқ оёқли таянчлар, ростверклар, қозиқ оёқли асосларни қуришда қозиқ оёқлар (ёғочли ёки темирбетонли) ва металл шпунтларни қоқиш учун мўлжалланган машина. Зарб қисмининг оғирлиги 200 дан 2500 кг гача бўлган қувурсимон турлари мавжуд. Домкраты - домкратлар - юкларни, тўсин блокларини ва иншоотнинг бошқа элементларини жойига ўрнатишдан олдин таянчиққа ёки пойдеворга илиш мақсадида, унча катта бўлмаган баландликка (9-10 дан 35-40 гача) кўтариш учун, шунингдек оғир элементларни кичик масофага силжитиш учун горизонтал рейкали, винтли, плунжерли (икки плунжерли), гидравлик мослама. Уларнинг юк кўтара олиш қобилияти 6-8 т дан 100-120 т гача ва юқори рейкали тури 3 т дан 20 т гача. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling