Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet280/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Сверлильные машины - пармалаш машиналари - берилган номинал диаметрда михпарчин ва болғаларга тешик пармалаш учун кўприк тузилмаларида қўлланиладиган пневматик жиҳоз. Тўғри ва бурчакли бўлади. Тўғриси поршенли ва роторли бўлади, бурчаклиги сиқиқ жойларда пармалаш учун қўлланилади. Тармоқдаги ҳаво босими 0,55-0,6 Мпа, пармалашнининг энг катта диаметри 22-26 мм, ҳаво сарфи 1-22 м3/мин, двигатель қуввати 0,65-12,9 кВт.
Сжимы - қисқичлар - пўлат арқонларнинг учларини маҳкамлаш учун деталлар. Қисқич айлана кесимли ҳалқа, кўндаланг тахтача ва арқонлар учларини қисиш вақтида чўзиш учун ҳалқа учига гайка нарезкаси билаи бураб қўйиладиган икки гайкадан ташкил топган.
Станок арматурный - арматура дастгоҳи - диаметри 20 мм гача бўлган арматурали пўлатни қўлда ва 3-10 дан 70-90 мм гача бўлганларини айланма дастгоҳларда тўғрилаш, қирқиш ва эгиш учун дастгоҳ.
Станок для пучков - боғламлар учун дастгоҳ - симларни тўғрилаш, уларни боғламларга йиғиш ва боғламларни уларнинг охирги қисмини маҳкамлаш билан ўраш усулида арматура боғламларини тайёрлаш учун дастгоҳ.
Стропы - илгак, ҳалқа, осма кўринишида ушлаб олувчи қурилмага эга бўлган ва пўлат арқонлардан тайёрланадиган кўприк, қувур ва бошқа иншоотларнинг йиғиладиган элементларини ушлаб олиш учун такелажли мослама. Ҳар бир илгакнинг юк кўтара олиш қуввати 0,4-0,6 т дан 10-15 т гача. Турлари: бир қаватли енгиллаштирилган, ҳалқали (мураккаб), бир, икки ва тўрт тармоқли.
Стяжки - тортқичлар - қайиш ва шайбали болтлардан ташкил топган ёғоч қолиплар мустаҳкамлигини таъминлаш учун мустаҳкамловчи мослама. Кўчириладиган тахта қолип учун стяжкалар кўчириладиган учликка эга бўлиши керак.
Такелажное оборудование - такелаж жиҳозлари - кўприк, қувур ва бошқа йўл иншоотлари қурилишида йиғиш ишларини юргазиш учун ёрдамчи жиҳозлар ва мосламалар тўплами: илгаклар, ушлаб олувчи, блоклар, полиспастлар, траверслар, ҳалқалар, осмалар (ечилади пайвандланган, берк ҳалқали - учбурчакли ва овалли), карабинлар, аравачалар, арқонлар ва пўлат арқонлар, ковшлар, қисқичлар ва бошқалар.
Траверс - траверс - осма арқон ва йиғиладиган элементни осма орқаловчи илгаклар билан маҳкамлашда кран ва илмоқ билан ушлаб олиш учун марказида тешиги бўлган кўтарувчи тўсиндан ташкил топган такелаж қурилма.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling