Классификация работ по ремонту и содержанию дорог - йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишлар таснифи - маблағлардан фойдаланиш йўналишларини аниқлашда, автомобиль йўллари ва улардаги йўл иншоотларини таъмирлаш ва сақлаш харажатларини режалаштиришда, йўл ишларини ташкил этишда амал қилинадиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларнинг тартиби ва тури аниқланади.
Классификация ремонтных работ - таъмирлаш ишларини таснифлаш - йўлни таъмирлаш ишларининг тури ва таркиби бўйича бўлиниши. Таъмирлаш ишлари қуйидаги турларга ажратилади: автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини сақлаш учун мукаммал, ўртача ва жорий таъмирлашлар.
Колеи - ғилдирак излари - қаттиқ бўлмаган йўл қопламасининг турли чуқурликдаги, бўйлама жўяклар кўринишидаги деформациялари. Мустаҳкам бўлмаган йўл қопламаларида ва бўш заминларда, бир изда юрувчи автомобиль ғилдираги таъсирида пайдо бўлади.
Коррозия покрытия - қопламанинг нураши(коррозияси) - йўл қопламасининг бузилиши бўлиб, табиий омиллар ёки яхмалакка қарши тузлардан фойдаланилганда рўй беради.
Коэффициент загрузки дороги движением - йўлнинг ҳаракат билан юкланганлик коэффициенти - йўлнинг берилган участкасидаги
ҳаракат жадаллигининг шу участканинг ўтказиш қобилиятига нисбати.
Коэффициент запаса прочности - мустаҳкамлик захираси коэффициенти - йўл қопламасининг ҳақиқий деформация модули (ёки узоқ давом этувчи эластиклик модули)нинг мавжуд йўл учун, ҳозирда ҳаракатнинг хусусиятини ва жадаллигини ҳисобга олгандаги талаб этилган ҳақиқий модулга нисбати. Одатда, мустаҳкамлик захираси коэффициенти якунланадиган йилгача мустаҳкамлик коэффициентидан катта бўлади, сўнгра ундан кам бўлади.
Коэффициент износа покрытия - қопламанинг едирилиш коэффициенти - қопламанинг ҳақиқий едирилишидаги, ўлчанаётган вақтдаги қисми қалинлигининг қопламанинг ўша қисми ейилиши ҳисобга олиниб белгиланган қалинлигига нисбати. Агар қопламада едирилиш бўлмаса коэффициент нолга тенг бўлади. Едирилиш ошган сари коэффициент ҳам ошиб боради, лекин автомобиль йўлидан тўғри фойдаланилганда унинг миқдори бирдан ошиб кетмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |