Коэффициент интенсивности - жадаллик коэффициенти - ҳақиқий ҳаракат жадаллигининг ўша тоифали йўл учун ҳисоблашда қабул қилинган энг катта ҳаракат жадаллигига нисбати. Коэффициент йўл қопламаси турининг автомобиль йўли учун ҳар йилги ўлчашлар натижаси бўйича ҳақиқий ҳаракат жадаллиги билан мос келишини кўрсатади.
Коэффициент прочности одежды - йўл тўшамасининг мустаҳкамлик коэффициенти - ҳақиқий узоқ давом этувчи эластиклик модулининг унинг ҳисобий қийматига нисбати. Йўл тўшамаси ҳисобий эгилишининг йўлда аниқланган ҳақиқий қийматига нисбати билан ўлчанади. Агар мустаҳкамлик коэффициенти <1 бўлса, йўл тўшамаси бузилиши хавфи туғилади, бу эса таъмирлаш ишларига эҳтиёжни келтириб чиқаради.
Коэффициент ровности - равонлик коэффициенти - берилган тоифадаги йўл учун чегаравий йўл қўйилган қоплама текислигининг, қоплама тури ва ҳаракат жадаллигининг қоплама ҳақиқий равонлигига нисбати.
Коэффициент скользкости - сирпаниш коэффициенти - ғилдиракнинг қоплама билан бўйлама тишлашиши ҳақиқий коэффициенти қийматининг иш туридаги қопламанинг нормал ҳолатда йўл қўйиши мумкин бўлган қийматига нисбати.
Коэффициент службы одежды йўл тўшамасининг хизмат қилиш коэффициенти - ҳақиқий тезлик энг катта қийматининг шу
тоифали йўл учун белгиланган ҳисобий ҳаракат тезлигига нисбати. Агар йўл нормал ҳолатда бўлса, хизмат қилиш коэффициенти бирдан кичик бўлмайди.
Межремонтный срок службы дорожной одежды - йўл тўшамасининг таъмирлашлараро хизмат муддати - фойдаланиш шартлари бўйича(ҳаракат жадаллиги ва таркиби ҳисобга олинган ҳолда) чегаравий йўл қўйилган даражагача йўл тўшамаси конструкцияси мустаҳкамлигининг пасайиши юз берадиган даврдаги календарь муддат.
Межремонтный срок службы дорожного покрытия - йўл қопламасининг таъмирлашлараро хизмат муддати - едирилиш қатлами ёки ҳимоя қатламининг ғадир-будирлигини қайта тиклаш (ёки янгидан қуриш) талаб қилинадиган даражагача қоплама юзасининг равонлиги, бирикиш сифатлари пасаядиган ёки йўл қўйиладиган чегаравий қийматгача қопламанинг ейилиши кўпаядиган календарь муддат.
Мониторинг - мониторинг - бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланиш мақсадида муайян турдаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тизими. Йўл транспорт мажмуасида мониторинг йўлнинг транспорт-фойдаланиш ҳолатини баҳолаш, транспортнинг атроф-муҳитга таъсирини экологик баҳолаш,транспорт оқимларини баҳолаш ва б.лар учун қўлланилади. Тадқиқ этилган жараёнлар ва ҳодисаларнинг ишончли тақдим этилган ахбороти махсус ўлчов воситаларидан, статистик асосланадиган ўлчов услубларидан ва маълумотларга автоматик ишлов беришдан фойдаланган шароитларда олиниши мумкин.
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |