Надежность автомобильной дороги - автомобиль йўлларининг ишончлилиги - йўлнинг ишлаш қобилияти бўлиб, йўл иншоотлари йиғиндиси (йўл тўшамаси, йўл пойи, кўприклар ва бошқалар)нинг транспорт оқимининг энг мақбул тезликка яқин ўртача йиллик техник тезлиги шароитида белгиланган йўл ва ундаги иншоотларнинг хизмат қилиши давомийлигини таъминлаши керак.
Норма эксплуатационных затрат - йўлдан фойдаланиш харажатлари меъёри - автомобиль йўли ва йўл иншоотларини жорий, ўртача ва капитал таъмирлаш, сақлаш учун тасдиқланган харажатлар режаси, меъёри.
Осведительствование мостов - кўприкни текширувдан ўтказиш - кўприкни қабул қилиш, фойдаланишда мустаҳкамлигини текшириш учун синаш ёки кафолатли хизмат муддати тугаши олдидан бевосита кўприкнинг ҳолатини аниқлаш учун синаш.
Паспорт дороги - йўл паспорти - йўлнинг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги ҳужжат - автомобиль йўлининг ҳамма техник ва фойдаланиш хусусиятларини умумлаштирувчи, барча йўл иншоотларининг ҳолатини, уларда рўй берган кундалик ўзгаришларнинг пуллик харажатларини ва бажарилган ишларнинг асосий ҳажмларини техник ҳисобга олувчи асосий ҳужжат. Унга йўлнинг чизиқли чизмаси ҳам
киритилади.
Паспорт моста - кўприк паспорти - кўприкнинг ҳужжати бўлиб, унда кўприкнинг тарихи, тузилмаси, материали, куч кўтара олиш қобилияти ва ҳолати, ўтказилган ҳисоб-китоб натижаси ва таъмирлаш - тиклаш ишлари ҳамда баъзи дастлабки статистик ҳисоб- китоблар ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Паспортизация автомобильных дорог - автомобиль йўлларини паспортлаштириш - автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини уларнинг гувоҳномасини тузиш билан техник ҳисобга олиш. Гувоҳномага келгуси йилнинг 1-январигача бўлган унинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар, асосий табиий шароитдаги кузатиш натижалари : бирламчи - ҳар 15 йилдан кўп бўлмаган вақтда ёки йўл ҳолатида катта ўзгаришлар бўлганда ва ҳар йиллик - йўлларда ва иншоотларда ўтган йили бўлган ўзгаришларни аниқлашдан иборат маълумотлар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |