Автомобиль йўллари
Ремонт земляного полотна -
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ремонт капитальный
- Ремонт средний
- Ремонт текущий
Ремонт земляного полотна - йўл пойини таъмирлаш - алоҳида участкаларни кўтариш; бузилган, кўпчиган, чўккан участкаларни тўғрилаш; йўл пойининг мустаҳкамлигини таъминлайдиган ишлар, йўл четларини мустаҳкамлаш, янги зах қочирувчилар, сувни четлатувчилар,қуритувчи ариқлар ва эрозияга қарши иншоотлар, ёғингарчилик сувлари тармоқларини қайта тиклаш ёки қуриш; тупроқ ва материаллар захирасини, уларга ўтиш жойларини қидириш; энергия билан таъминлаш учун ЭУТ ва материалларни омборда сақлаш учун майдонча қуриш; ерларни қайта экинзорлаштириш ва бошқалар.
Ремонт капитальный - мукаммал таъмирлаш - автомобиль йўлларини ва улардаги иншоотларни таъмирлаш ишларини ўз ичига олган бўлиб, унда йўл тўшамаси мустаҳкамлигини вақти-вақти билан қайта тиклаш, бир вақтнинг ўзида тузилиши қатламларини алмаштириш ишлари бажарилади. Эскирган, мустаҳкамлигини ёки талаб этиладиган хусусиятларини (сув йиғувчи, иссиқни сақловчи ва бошқалар) йўқотган қопламаларни, шунингдек эскирган қисм ва тузилмаларни таъмирлаш. Йўл тўшамасининг ҳақиқий мустаҳкам- лиги унинг бошланғич мустаҳкамлигига нисбатан пасайиб кетганда, эгилиш модули эса йўл қўйиш мумкин бўлгандан кичик бўлганда капитал тузатиш белгиланади. Бунда таъмирлаш объектларининг транспорт-фойдаланиш хусусиятлари яхшиланиши керак бўлади. Ремонт средний - ўртача таъмирлаш - автомобиль йўлларини ва улардаги иншоотларни таъмирлаш ишлари бўлиб, вақти-вақти билан бир неча йилда бир маротаба бажарилади. Бунда, зарур ҳолларда, йўлнинг ва йўл иншоотларининг транспорт - фойдаланиш хусусиятларини яхшилаш мақсадида йўл қопламасининг едирилган қатламни тўлдириб туриш, бир вақтнинг ўзида йўл қопламаси ва йўл иншоотлари деформациялари бузилишларининг ҳамма турларини йўқотиш ва тўғрилаш ишлари бажарилади. Ўртача таъмирлаш одатда, бутун йўл бўйича эмас, балки унинг баъзи бир қисмларида (мас.,икки қўшни бекат орасида), керак бўлганда кичик ва ўрта кўприк иншоотларини қайта қуриш билан бажарилади. Ремонт текущий - жорий таъмирлаш - йўл тўшамаси, йўл пойи ва йўл иншоотларининг кўпроқ бузилмасликлари олдини олиш мақсадида, баъзи бир деформацияларни ва майда бузилишларни тузатиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ комплекс таъмирлаш ишлари. Шу жумладан, йўл тўшамасини жорий таъмирлаш ундаги чуқурликларни, ёриқларни, ўйилган жойларни беркитиш, чўкишларни, йўл четини, ҳошиясини тузатиш, ғадир-будирликни қайта тиклаш ишлари ва бошқалар киради. Йўл пойини таъмирлаш кўтармалардан фойдаланилганда унда рўй берадиган майда деформация ва бузилишларни йўқотиш, шунингдек сувни четга чиқаришни яхшилаш ишларини ўз ичига олади. Йўлнинг аҳволини яхшилаш учун таъмирлаш ишлари ундаги анжомларнинг баъзи бир элементларини ва унинг рангини алмаштиришдан иборат. Бу ишлар йил давомида автомобиль йўлининг бутун узунлиги бўйлаб олиб борилади. Ишлар катталаштирилган километрли ўлчовлар бўйича режалаштирилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling